08:25 / 21.05.2022
2 690

Сутдан кўра кўпроқ кальцийга бой 5 та маҳсулот

Сутдан кўра кўпроқ кальцийга бой 5 та маҳсулот
Фото: Cosmopolitan
Маълум бўлишича, сут ва творог организм учун жуда ҳам зарур бўлган кальцийнинг ягона манбаи эмас. Сут маҳсулотларига аллергияси бўлган инсонлар учун ушбу фойдали элемент билан таъминлайдиган муқобил маҳсулотлар мавжуд.

Ҳатто болалар ҳам кальцийнинг тиш, суяклар ва бириктирувчи тўқималар саломатлиги учун масъул эканини билади. Афсуски, ушбу элемент организм томонидан ўз-ўзидан ишлаб чиқарилмайди, шунинг учун уни истеъмол қилиш саломатлик учун жуда муҳим.

Балиқ

Фото: Cosmopolitan
Балиқ организм учун ажойиб кальций етказиб берувчи ҳисобланади. Атиги 100 грамм лосос ёки сардина тахминан 350 миллиграмм кальцийни ўз ичига олади. Бир киши учун кунлик норма эса 1000 миллиграммни ташкил этади. Бундан ташқари, лосос балиғи организмда кальцийнинг сўрилишига ёрдам берадиган Д витаминининг манбаи саналади.

Сули ёрмаси

Фото: Cosmopolitan
Сули ёрмасининг ўртача порциясида тахминан 200 миллиграмм кальций мавжуд. Шунинг учун ҳам тонгни сули ёрмаси ўрин олган нонушта билан бошлаш организм учун фойдали.

Кўкат ва яшил сабзавотлар

Фото: Cosmopolitan
Исмалоқ, салат барги, майданоз (петрушка) ва карам ҳам кальцийга бой. Тушлик ёки кечки овқат пайтида юқорида санаб ўтилган сабзавотлар истеъмол қилинса, организм саломатлик ва гўзаллик элементи — кальцийга бўлган кунлик эҳтиёжнинг деярли ярмини қабул қилади.

Цитрус мевалар

Фото: Cosmopolitan
Ажабланарли, аммо ҳақиқат: бир стакан апельсин ёки грейпфрут шарбати бир стакан сутга қараганда кўпроқ кальцийни ўз ичига олади. Бироқ ҳаддан ташқари кўп ичиш мумкин эмас, чунки уларнинг таркибида кўп миқдорда шакар мавжуд. Шарбатдан ҳафтасига бир ёки икки стакан ичиш саломатлик учун меъёрий ҳисобланади.

Анжир

Фото: Cosmopolitan
Маълум бўлишича, ҳатто қандли диабетга чалинган беморларга ҳам тавсия этиладиган анжир меваси кальцийга ниҳоятда бой. Олимлар кунига 4 дона анжир истеъмол қилиш кальцийга бўлган кунлик эҳтиёжнинг тўртдан бир қисмини таъминлашини аниқлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Сутдан кўра кўпроқ кальцийга бой 5 та маҳсулот