Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов аҳоли орасида қандай кўз касалликлари кўп учраётгани, унинг сабаблари ва олдини олиш бўйича батафсил маълумот тақдим этди:
— Ҳозирги вақтда аллергик ва вирусли конъюнктивитлар ҳамда компьютер синдроми каби кўз касалликлари кўпайган. Аксарият ҳолларда ушбу касалликлар гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, дори воситаларини шифокор маслаҳатисиз уй шароитида қабул қилиш ҳамда ўз вақтида шифокорга мурожаат этмаслик оқибатида келиб чиқади.
Жумладан, дори воситаларининг нотўғри ишлатилиши аллергик асоратларга олиб келиши ва касалликни оғирлаштириши мумкин. Масофавий иш кўпайиши натижасида компьютерда узоқ вақт ишлаш ҳам кўриш ўткирлигига зарар етказиши мумкин.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун кўз машқларини мунтазам қилиб бориш, компьютерда ишлаганда ҳар 20 дақиқада 20 сонияга узоққа қараб кўзларга дам бериш лозим бўлади.
Аҳоли орасида кенг тарқалган ва оғир асоратларга олиб келадиган кўз касалликларининг олдини олиш учун, албатта, йилига бир марта тиббий текширувдан ўтиб туриш керак.
Наслида кўз касалликлари мавжуд бўлган инсонлар эса 35 ёшдан сўнг йилига 2 маротаба кўзларини текширтириб туриши талаб этилади. Шундагина касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш мумкин.
Мисол учун, ёшлигида глаукома касаллиги бошланиши билан шифохонамизга мурожаат этган, ҳозир ўз фарзанд ва набираларини ҳам текширувга бирга олиб келадиган, кўриш ўткирлиги яхши сақланган беморларимиз бор. Ва аксинча, кўриш ўткирлиги анча пасайганда мурожаат этганлар ҳам мавжуд.
Уларда кўриш нерви қайтариб бўлмас ўзгаришларга учраган. Афсуски, бундай оғир ҳолатлар кам эмас. Шу боис кўриш ўткирлиги пасайишини кутмасдан ўз соғлиғингизга ёшликдан эътиборли бўлишингизни тавсия қиламиз.
Кўз касалликлари ичида наслга, ёшга, жинсга боғлиқ бўлганлари ҳам, боғлиқ бўлмаганлари ҳам мавжуд. Мисол учун, миопия ёки глаукомада наслий фактор муҳим аҳамиятга эга. Инфекцион кўз касалликларининг эса наслга боғлиқлик жойи йўқ.
Кўз касалликларидан сақланиш учун, аввало, гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда ҳозирги ахборот технологиялари даврида урфга айланган смартфон, планшет ҳамда компьютер воситаларидан фойдаланишда меъёрга риоя этиш лозим.
Шунингдек, ўз вақтида кўзларни текширтириб туриш ҳамда дори воситаларидан фақатгина шифокор маслаҳати билан фойдаланиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади