08:00 / 28.05.2022
1 480

Қон босими ошганда бош оғриғидан қандай халос бўлиш мумкин?

Қон босими ошганда бош оғриғидан қандай халос бўлиш мумкин?
Бош оғриғи турли сабабларга кўра пайдо бўлиши мумкин. Хусусан, артериал босимнинг ўзгариб туриши ҳам бош оғриғини келтириб чиқаради. Бундай вазиятда ҳолатни қандай яхшилаш керак?

Шифокор-терапевт Татьяна Романенко Sputnik радиосига берган интервьюсида тушунтириш берди.

Артериал босимнинг ўзгариб туриши кўпгина ҳолларда бош оғриғига сабаб бўлади. Масалан, қон босимининг тушишида инсон ўзини лоҳас ҳис қилиши ва бош оғриғи бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, бундай вазиятда кофеин кўмак беради.

Агар бош оғриса аввало қон босимини ўлчаш лозим. Агар босим паст бўлса, таркибида кофеин бўлган ичимликлар ёрдам бериши мумкин. Янги дамланган чой ёки қаҳва ичиш керак. Ушбу оддий йўл билан қон босимини тушириш ва бош оғриғидан халос бўлиш мумкин”.

Қон босими кўтарилишида ҳам бош оғрийди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, агар бош оғриғи жуда кам ҳолларда кузатилса, ичимликлар билан тушириш мумкин. Бироқ, агар бош оғриғи тез-тез кузатилса, албатта шифокорга мурожаат қилиш зарур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қон босими ошганда бош оғриғидан қандай халос бўлиш мумкин?