Шифокор-парҳезшунос, эндокринолог Анна Коновалова гормонал мувозанатни сақлаш бўйича тавсиялар берди. Бу ҳақида РИА Новости хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳеч қайси маҳсулот ўз-ўзидан организмдаги гормонлар ҳолатига таъсир қилмайди. Эндокрин тизимининг тўғри фаолияти овқатланиш тизими билан узвий боғлиқ.
“Кўп миқдорда шакар, ёғлар, юқори даражада қайта ишланган маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилиш ортиқча энергия истеъмолига ва вазн ортишига олиб келиши мумкин. Ортиқча вазн ва семириш углевод ва ёғ алмашинуви бузилишига ва 2-тоифа қандли диабет ривожланишига сабаб бўлади”, - дейди эксперт.
Коновалованинг айтишича, етарли даражада овқатланмаслик ҳам гормонал ҳолатга салбий таъсир қилмасдан қолмайди.
“Вазн етишмаслиги билан эндокрин ва асаб тизимларининг функцияларини бажарадиган гипоталамо-гипофизар ўқининг бузилиши ривожланади. Бу аменорея, репродуктив муаммолар (бепуштлик), суяк минерал зичлигининг пасайиши (остеопороз) га олиб келиши мумкин. Ўта оғир вазиятларда қалқонсимон без ва буйрак усти безлари фаолияти бузилиши мумкин”, - дейди эндокринолог.
Гормонал мувозанатни яхши сақлаш учун:
1. Кунлик умумий рациондан шакар истеъмолини 5-10 % гача тушириш.
2. Ёғлар миқдорини камайтириш. Ёғлар рационнинг суткалик калориялиги 30% ошмаслиги керак. Тўйинган (қаттиқ) ёғлар ( ёғли гўшт, сут -қандолат маҳсулотлари, пальма ва кокос ёғлари)- 10 % гача.
3. Қайта ишланган ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулоти истеъмолини камайтириш.
4. Спиртли ичимликлардан воз кечиш.
5. Кунига 500 граммдан кам бўлмаган миқдорда мева ва сабзавот истеъмол қилиш.
6. Дон маҳсулотларини истеъмолини кўпайтириш. Кунлик рациондан 50% дан кам бўлмаслиги керак.
7. Турли, оқсилга бой маҳсулотлар (парранда, балиқ ва қорамол гўштлари, тухум, денгиз ва дуккакли маҳсулотлар) истеъмол қилиш.
8. Кам ёғли сут маҳсулотларини мунтазам ичиш.
Шифокорнинг айтишича, маҳсулотларни фақат рационал истеъмол қилиш билан гормонал мувозанатни сақлаш мумкин. Бунда аниқ бир маҳсулотни истеъмол қилмаслик яхши натижа кўрсатмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар