Фото: Organic Woman
Узоқ вақт давомида ич қотишининг сабаблари жуда жиддий бўлиши мумкин: саратон ёки склероз каби хавфли касалликлардан стрессгача. Агар ичаклар 72 соатдан ортиқ ишламаса ёки бундай вазиятлар мунтазам равишда рўй берса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш керак. Аммо агар ич қотиши бир марта кузатилса, уй шароитида даволанишга ҳаракат қилиш мумкин. «Новий очаг» нашри ушбу қийин вазиятда ичакларга ёрдам бериш учун нима истеъмол қилиш кеаклигини маълум қилди.
Кўпинча, ичакнинг нормал ишлашининг бузилиши сабаби суюқлик етишмаслигидир. Овқат ҳазм қилиш тизимини рағбатлантирадиган ва ичакларни ҳаракатлантириб, чиқиндиларни йўқ қилишга ёрдам берадиган нарса — бу сувдир. Шунинг учун оз-оздан, лекин мунтазам равишда сув ичишни унутмаслик лозим.
Кўпинча ич қотиши пайдо бўлишининг иккинчи сабаби — рационда клетчатканинг етишмаслигидир. Озиқ-овқат клетчаткалар ҳазм қилиш тизими учун жуда муҳимдир, уларсиз унинг нормал ишлаши мумкин эмас.
Қабзиятда қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш керак?
Чиа уруғлари
Фото: «Новий очаг»
30 грамм чиа уруғи 10 грамм клетчаткани ўз ичига олади — бу кунлик эҳтиёжнинг деярли ярми дегани. Уларни салат ёки эрталабки йогуртга қўшиб истеъмол қилиш орқали организмда рўй бераётган ижобий ўзгаришларни ҳис қилиш мумкин.
Авокадо
Фото: «Новий очаг»
Бу нафақат жуда соғлом ўсимлик ёғларининг манбаи, балки том маънода клетчаткалар омбори ҳам: стандарт порцияда тахминан 10 грамм клетчатка мавжуд. Бундан ташқари, авокадоларни мунтазам истеъмол қилиш ёмон холестерин даражасини пасайтиришга, юрак касалликлари, саратон хавфини камайтиришга ва қонда шакар даражасини барқарор сақлашга ёрдам беради.
Ёнғоқ
Эҳтимол, ёнғоқ таркибидаги клетчаткаси билан бошқа маҳсулотлар ичида чемпиондир: битта порцияда 12 грамм клетчатка мавжуд. Бу ёнғоқларда кўплаб ўсимлик ёғлари мавжуд бўлиб, улар қон томирлари ва юрак саломатлиги учун ҳам зарурдир.
Черника ва голубика
Фото: «Новий очаг»
Шунингдек, малина ҳам ушбу резаворлар қаторига киради. Ушбу резаворларнинг ҳар бирида 10 граммгача клетчатка, жуда фойдали антиоксидант ва витаминлар мавжуд. Айниқса фойдали моддалар нафақат янги резаворлар, балки музлатилган ва ҳатто қуритилган меваларда ҳам бор.
Кепак
14 грамм клетчатка — бу фақат бир порция кепакдан олинадиган нарсадир. Бу керакли миқдордаги клетчатка олишнинг энг осон йўли. Айтганча, кепакни мунтазам истеъмол қилиш саратоннинг айрим шаклларини ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.
Яшил нўхат
Фото: «Новий очаг»
Жуда мазали ҳамда фойдали: холестеринни пасайтиради, туз, шунингдек, соғлом ёғлар мувозанатини сақлашга ёрдам беради. Яшил нўхатнинг бир порциясида 8,5 грамм клетчатка мавжуд.
Ловия
Фото: «Новий очаг»
Ловия ва бошқа донли экинлар ҳам етарли миқдорда клетчатка олишнинг энг осон усулларидан биридир. Турига қараб, улар ҳар бир порцияда 10 граммгача клетчаткани ўз ичига олади.
Сули
Сули ёрмаси нонушта учун ажойиб маҳсулот бўлиб, унда ҳамма нарса мавжуд: кальций, оқсил ва клетчатка. Агар сули ёрмасига бироз чиа уруғи ёки янги резаворлар қўшилса, ниҳоятда фойдали ҳамда мазали нонушта тайёр бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар