17:30 / 03.06.2022
1 893

Музқаймоқ истеъмол қилганда, организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Музқаймоқ истеъмол қилганда, организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?
Фото: Элле
Ҳаво ҳарорати кўтарилганда музқаймоқ, лакомка ёки мазали итальян желатосини истеъмол қилиш истаги ортади. Тўғри, ширинлик бир зумда тугайди, вазн ортиши билан боғлиқ қарашлар туфайли айбдорлик ҳисси узоқ вақт сақланиб қолади. Элле нашри музқаймоқ истеъмол қилингач, организмда рўй берадиган ўзгаришлар ҳақида сўз юритди.

Музқаймоқнинг фойдалари
Музқаймоқ сув ёки сут билан тайёрланади, шунинг учун таъб, афзалликлар ва ақл-идрокка мувофиқ ҳолда унинг қандай турдагисини танлов қилишни инобатга олиш керак. Биринчиси — сорбетлар, улар 85-90 фоиз сувни ўз ичига олади. Иккинчи турдагилар қаймоқли бўлиб, улар қаймоқ, сут, йогурт ёки бошқа сут маҳсулотлари билан тайёрланади. Фойдаларга келсак, иккала тур ҳам тахминан ўхшаш. Тўғри қаймоқли музқаймоқ сорбетдан фарқли ўлароқ, юқори калорияга эга. Бундан ташқари, ҳар қандай ширинлик уни янада мазали қиладиган қўшимча моддаларни ўз ичига олади ва таркиби ҳамда энергия қийматига таъсир қилади. Бу какао, ёнғоқ, мева концентратлари, таъм берувчилар, сироплар бўлиши мумкин.

Музқаймоқ озишга ёрдам берадими?
Тўғри овқатланишга риоя қилаётган ёки ўз рационини диққат билан кузатиб борадиганлар шуни тушунишлари керакки, ҳафтада бир марта вақти-вақти билан пистали музқаймоқ истеъмол қилиш вазнга таъсир қилмайди. Аммо агар калория масаласи ўйлантираётган бўлса, сорбетлардан истеъмол қилиш мумкин. Унда палма ёғи каби зарарли ёғлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Кўпчилик «шакарсиз» ва «ёғсиз» тушунчаларни чалкаштириб юборади, аммо вазнни бир хилда ушлаб туриш учун қаймоқли музқаймоқдан воз кечиш керак.

Замонавий ишлаб чиқарувчилар тозаланган шакарни зарарсиз стевия билан алмаштирмоқда, бу оддий шакардан 130 баравар ширинроқ, аммо организм учун хавфсиздир. Бироқ парҳезшунослар орасида стевия ўзининг зарарсизлигига қарамай, шакарга бўлган қарамлиликни оширади, деган фикр бор. Одатда бу каби музқаймоқни истеъмол қилгандан сўнг, албатта ундан яна ҳам кўпроқ татиб кўриш истаги пайдо бўлади.

Қандай музқаймоқлар энергияни оширади?
Сорбетлар одатда қаймоқли маҳсулотларга қараганда кўпроқ шакарни ўз ичига олади. Бу рецепторлар билан боғлиқ. Таъмни яхшилаш учун сутдан кўра сувга кўпроқ глюкоза керак. Албатта, организмга шакар маълум миқдорда керак бўлади, чунки у тезда энергия олишга ёрдам беради. Шу сабабли кайфиятни кўтариш учун мевали ёки сорбет истеъмол қилиш мумкин. Бошқа томондан, музқаймоқ кальций ва ёғда эрийдиган витаминлар манбаи бўлиб, ёнғоқ қўшимчаси организмга клетчатка ва табиий энергия беради.

Музқаймоқ кайфиятга қандай таъсир қилади?
Кальций ва фосфор нафақат суяк саломатлигига, балки кайфиятга ҳам таъсир қилиши мумкин. Яна бир жиҳати шундаки, у организмдаги стресс даражасини пасайтирадиган тромботонин гормонини рағбатлантиради. Сут таркибида табиий транквилизатор Л-триптофан ҳам мавжуд. У асаб тизимини тинчлантиришга ва уйқусизликнинг олдини олишга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Музқаймоқ истеъмол қилганда, организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?