06:00 / 07.06.2022
1 632

Шифокор соч тўкилишига сабаб бўладиган дориларни айтди

Шифокор соч тўкилишига сабаб бўладиган дориларни айтди
Шифокор Александр Мясников “Россия 1 ” телеканали эфирларидан бирида соч тўкилишига сабаб бўлувчи дори-дармон воситаларини маълум қилди.

Унинг айтишича, тахминан 20% соч тўкилиши тепакалликнинг белгиси бўлиши мумкин. Юқори қон босими, томир тортиши ва ошқозон касалликларига қарши воситалар ва антибиотиклар соч тўкилишига олиб келади.

Қандай дориларни қабул қилаётганингизни қаттиқ назорат қилишингиз керак. Соч тўкилишига қарши витаминларда аслида сизга керак бўлмаган моддалар бўлиши мумкин”, - дейди Мясников.

Шифокорнинг айтишича, темир, оқсил моддаларининг етишмаслиги, камқонлик сабаб асосан аёлларда соч кўп тўкилади. Шунингдек инфекцияли, сурункали, ошқозон ости бези касалликлари ва асабийлашишда ҳам сочлар мунтазам тўкилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шифокор соч тўкилишига сабаб бўладиган дориларни айтди