Фото: Pinterest
Агар фойдали бўлса, истеъмол қилишни ёқтирадиган меваларни татиб кўриш жуда ҳам ёқимли. Бунинг мавсуми аллақачон бошланган гилос нисбатан айтиш мумкин. У бошқа мавсумий меваларни кўп жиҳатдан ортда қолдиради, организм учун жуда фойдали, ширинлик ва бошқа газаклар учун ажойиб ўринбосар бўлиши мумкин. The Symbol нашри ушбу меванинг фойдали томонлари ва нима учун уни рационга киритиш кераклигини маълум қилди.
Жуда кўп клетчаткани ўз ичига олади
Кунига тавсия этилган 25-30 грамм клетчаткани қабул қилиш ҳар доим ҳам осон эмас, лекин организм муҳтож бўлган жуда фойдали микроэлементдир. Бир стакан гилосда 3 грамм клетчатка бор, шунинг учун мева унинг ажойиб манбайи ҳисобланади. Клетчтакага бой рацион соғлом тана вазнини сақлашга ёрдам беради, ичак саломатлигини яхшилайди, холестерин ва юрак хасталиклари хавфини камайтиради ва ҳатто қонда шакар даражасини назорат қилади.
Яллиғланишга қарши восита
Мушаклар ёки бўғимлар оғрияптими? Гилос оғриқни енгиллаштирадиган ширинликдир. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, гилос антосиянинларга, «Ибупрофен» дорилар каби тўқималарнинг яллиғланишига қарши курашадиган полифеноллар гуруҳига бой.
Юрак саломатлиги учун фойдали
Гилосда мавжуд бўлган антосиянинлар юрак учун ҳам фойдалидир. Олиб борилган изланишлар натижасида, бу моддалар яллиғанишни камайтириш ва соғлом артериал функцияни рағбатлантириш орқали юрак касалликларининг олдини олишда аҳамиятли экани аниқланди.
Уйқу сифатини яхшилайди
Маълумотларига кўра, гилос мелатонин гормонининг табиий манбайи бўлиб, у организмнинг ички соатини бошқаришга ва уйқу сифатини оширишга ёрдам беради. Ҳар куни 25 дона гилос истеъмол қилиш уч кун ичида соғлом ва узоқроқ ухлашга ёрдам беради. Миллий уйқу фонди максимал фойда олиш учун ётишдан олдин қисқа вақт ичида гилос истеъмол қилишни тавсия қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди