Нега ёзда бош оғриқлари кўпаяди, ундан қандай қутулиш мумкин? Шифокор-невролог Павел Хорошев шу ҳақда сўз юритди.
Кунлар исиши билан инсон танасидан тер ажралиши кучаяди, оқибатда организмда сув етишмай қолиши мумкин. Ёзда кузатиладиган бош оғриқларининг энг асосий сабабларидан бири — суюқлик танқислиги.
Организмга сув етишмаслиги, ўз навбатида, миянинг қон билан таъминланишига таъсир қилади. Қон реологияси, яъни оқувчанлиги сусайиб, барча аъзолар, жумладан, энг кўп энергия сарфловчи орган — бош миянинг қон билан таъминланиши ёмонлашади. Бош оғриши шундан.
Ёз фаслида суткасига 2-2,5 литргача сув ичиш керак. Шунда мавсумий бош оғриғи ўтмишга айланади, деди шифокор. Қишки суткалик сув меъёри эса 1,5-2 литр.
Бироқ бу тавсиялар соғлом одамлар учун, огоҳлантирди у. Агарда одам юрак ёки буйрак хасталикларига чалинган бўлса, кўп миқдордаги сув унга акс таъсир қилиши ҳам мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»