Олтмиш ёшдан ошган одамлар учун қаҳва ва спиртли ичимликлар жуда зарарли. Бу ҳақида шифокор-парҳезшунос, нутрициолог Евгений Арзамасцев “Москва 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, қаҳва организмдан фойдали микроэлементлар, шунингдек, кальцийни ювиб чиқаради. Ушбу моддалар етишмаслиги эса - остеопороз ва микроэлементлар танқислигига олиб келади.
Бундан ташқари, кофеин қон томирларининг шикастлантирувчи гипертаъсирчанлик ҳамда қон босими ошишига сабаб бўлиши мумкин.
Парҳезшунос спиртли ичимликлардан воз кечишни ҳам тавсия қилган. Чунки кучли ичимликлар ҳужайралардан фойдали суюқлик, организм ишлаши учун керакли бўлган сувни ҳайдаб чиқаради.
Бундан ташқари, юрак-қон томир касалликларига чалиниш ва қон босими ошиши хавфи пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди