06:26 / 21.06.2022
1 028

Оқартирувчи пасталарнинг тишга нима зарари бор?

Оқартирувчи пасталарнинг тишга нима зарари бор?
Косметик стоматолог, Marylebone Smile Clinic асосчиси, доктор Саҳил Пател тишларни оқартирувчи пасталардан фойдаланмасликни тавсия қилди.

Ҳозир таркибида PAP юмшоқ оқартирувчиси бор пасталар кўп. Бироқ у тишларни қисқа муддатга оқартиради, унинг хавфсизлиги ва келгусида тишларга таъсири яхши ўрганилмаган.

Тишларни оқартириш учун энг яхшиси — стоматолог ҳузурига бориш, дея таъкидлади доктор Пател.

Тиш пасталари уч-тўрт турда бўлади: фторли, сезувчанлиги юқори тишлар учун (у ҳам фторли), фторсиз, оқартирувчи. Булар орасида тишларнинг саломатлиги учун энг яхшиси — дастлабки иккитаси, деди Marylebone Smile Clinic асосчиси.

Оқартирувчи пасталарнинг тишларга зарари
Фторсиз пасталарни умуман ишлатманг. Оқартирувчи ҳамда кашандалар учун пасталар тишларга кучлироқ таъсир кўрсатиши мумкин.

Доктор Пателнинг таъкидлашича, оқартирувчи пасталар юпқа эмални кетказиш ҳисобига тишларни оқартиради. Бу эмалнинг қалинлиги атиги 0,5-1 мм. Шу юпқа эмал инсонга бир умр хизмат қилиши керак. Оқартирувчи пасталар тинмай ишлатилаверса, охир-оқибат тишнинг эмали емирилиб тугайди.

Оқибатда тишларнинг сезувчанлиги ошиб кетади, ранги сарғайишни бошлайди, қолаверса, ёшингиз бир жойга борганда тиш дўхтирига серқатнов бўлиб қолишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оқартирувчи пасталарнинг тишга нима зарари бор?