08:00 / 06.07.2022
1 257

ССВ ош тузи йодланганига эътиборли бўлишга чақирди

ССВ ош тузи йодланганига эътиборли бўлишга чақирди
ССВ матбуот хизмати маълум қилишича, танадаги йод миқдори камайиши бола мияси ривожланиши бузилиши, ҳатто эндемик буқоқ, ақлий заифлик, перинатал ва чақалоқлар ўлими кўпайишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, йод танқислиги туғма касалликлар даражасини оширади, ҳомила ва янги туғилган чақалоқларда миянинг қайтарилмас шикастланиши, интеллектуал салоҳияти пасайишига ҳам олиб келади.

«Вазирлик ва Санэпид хизмат мутахассисларининг текширувларида юқоридаги суратларда келтирилган ош тузларида инсон саломатлиги учун муҳим бўлган йод миқдори етишмаслиги аниқланди.

Ҳурматли фуқаролар! Соғлиқни сақлаш вазирлиги ош тузини истеъмол қилаётганингизда, албатта, унинг йодлангани ва сифатига эътиборли бўлишингизни сўраб қолади
», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудида йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш мумкин. Бу ҳақда 5 июл куни АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирга келиб Ўзбекистон шароитида аҳолиси йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфи бўлмаган ҳудуд йўқ, негаки республиканинг шу кунгача ўрганилган барча ҳудудларида аҳоли рационида йод танқислиги мавжудлиги кузатилган.

Академик, Я.Х.Тўрақулов номидаги Эндокринология РИИАТМ томонидан республиканинг барча ҳудудларида олиб борилган тадқиқотларга кўра, фуқаролар томонидан кунлик ўртача йод истеъмоли сезиларли даражада камайган бўлиб, бор-йўғи 32-64 мкг ни ташкил этади. Зарур бўлган минимал миқдори эса 150-200 мкг га тенгдир.

ЖССТ фикрига кўра эндемик бўқоқнинг спорадик шакллари 5 фоизга камайишига эришилса, у ҳолда ЙТК тўлиқ бартараф қилинган ҳисобланса-да, Ўзбекистонда бугунги кунда йод танқислиги оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » ССВ ош тузи йодланганига эътиборли бўлишга чақирди