Шифокор ва бошловчи Александр Мясников ва терапевт Алла Осипова “Россия 1” телеканали эфирларидан бирида юқори қон босимида юрадиган одамларнинг энг кўп йўл қўядиган хатоларини айтишди.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, ўзбошимчалик билан дори-дармонлардан воз кечиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Унда инсультга чалиниш эҳтимоли ортади. Дорилар дозасини ўзгартириш ёки қабул қилмаслик борасида, албатта, даволовчи шифокор, мутахассис билан маслаҳатлашиш зарур.
Шунингдек, юқори қон босимида туз ва шакарни кўп истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади. Мясниковнинг айтишича, бу маҳсулотларни чеклаганда, қон босими ҳатто дори-дармонларсиз меъёрга келиши мумкин.
“Истеъмол қилинадиган ош тузи меъёри 5 грамм. Юқори қон босимидаги инсонлар эса уч грамм ош тузи истеъмол қилиши керак”, - дейди Мясников.
Шунингдек, гипертонияга чалинганлар турли ўтлар ва гиёҳлар билан даволанишга уринмаганлари маъқул. Бир пайтнинг ўзида турли гиёҳлар ва дорилар билан даволаниш сабаб жигарни заҳарлаш мумкин. Шу билан бирга, Мясников гипертонияга чалинганларга иван-чой фойлали бўлишини айтиб ўтган.
Юқори қон босими, Шакар, Туз, Гипертония “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди