Фото: Getty Images
Уйқуга ётишдан олдин ҳам телефонингиздан ажрала олмаяпсизми? У ҳолда гаджетнинг соғлигингиз қандай зарар етказиши мумкинлигини билиш сиз учун фойдали бўлади.
Кўз хиралашиши
Кўз олдида «туман», «хира кўриш» — туни билан ижтимоий тармоқ ленталарини варақлаб, ухламайдиганлар муаммоси ҳисобланади. Шунга ўхшаш аломатлар кўришнинг ҳаддан ташқари кучланиши ва кўз аккомадацияси спазми туфайли юзага келади. Гап шундаки, экранга узоқ вақт қарасангиз, кўриш қобилияти йўқолади. Кўз гавҳари яқин ва узоқ масофалардаги нарсаларни идрок этишга мослашиш қобилиятини вақтинча йўқотади. Кўзларингизни ҳимоя қилиш учун экран ёрқинлигини пасайтиринг ва телефондан кўп фойдаланманг.
Уйқу бузилиши
Мовий нурнинг хавфлилиги ҳақида эшитганмисиз? Унинг табиатдаги асосий манбаи қуёш, кундалик ҳаётда эса электрон гаджетлардир. Мовий ёруғлик мелатонин (гипофиз гормони) ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва бу ҳиссий ҳолатга ёмон таъсир қилади ва табиий биоритмларнинг бузилишига олиб келади. Натижада одам безовта ухлайди, эрталаб эса ўзини ҳаддан ташқари чарчаб уйғонади. Уйқу бузилгандан сўнг кайфият ёмонлашади, иш самараси камаяди.
Бўйин оғриғи
Агар бўйин оғриғидан азоб чекаётган бўлсангиз, ётоқда телефондан фойдаланиш муаммони янада кучайтиради. Экранга қараш учун бошингизни олдинга эгганингизда, оғриқни келтириб чиқарадиган мушакларга босим тушади. Агар ухлашдан олдин телефонда «ўтириш» одатидан воз кечиш қийин бўлса, ҳеч бўлмаганда кўз баландлигида ушлашга ҳаракат қилинг.
Терининг тез қариши
Маълум бўлишича, гаджетлар туфайли тери ҳам азият чекмоқда — юз мушакларининг ҳаддан ташқари кучланиши туфайли ёшга боғлиқ ўзгаришлар аниқроқ кўринади ва бошнинг доимий эгилиши сабаб бўйинда ажинлар ва бурмалар пайдо бўлади. Сиз юз терисини парвариш қилиш учун ҳар қанча пул сарфлашингиз мумкин, аммо шу биргина ёмон одат барча ҳаракатларингизни бекор қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади