11:33 / 21.07.2022
1 864

Юрак саломатлиги ҳақида аёллар билиши керак бўлган 6 та факт

Юрак саломатлиги ҳақида аёллар билиши керак бўлган 6 та факт
Фото: «Lisa.ru»
Юрак касаллиги эркаклар учун кўпроқ хавфли эканига кўпроқ ишонилади, аммо бу аёллар учун аҳамиятсиз, дегани эмас. Маълумотларга кўра, ҳар тўрт аёлдан бири юрак хасталигидан вафот этмоқда. «Lisa.ru» нашри юрак саломатлиги ҳақида аёллар билиши керак бўлган фактларга тўхталиб ўтди.

Ўлим хавфи бўйича иккинчи ўринда
Юрак касаллиги бутун дунё бўйлаб аёллар ўлимининг сабаблари орасида саратондан кейин иккинчи ўринда туради. Шу билан бирга, патологиялар хавфи 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган аёлларда тахминан 6 фоизни ва 65 ёшдан ошганларда атиги 33 фоизни ташкил қилади.

10 аёлдан 9 тасида камида битта хавф омили мавжуд
Туғуруқни назорат қилиш таблеткалари, чекиш, нотўғри овқатланиш ва жисмоний машқлар етишмаслиги аёлларда юрак касалликларининг ривожланишига ёрдам беради. Олимларнинг фикрига кўра, барча аёлларнинг 90 фоизи ушбу хавф омилларидан камида биттасига эга.

Юрак касаллиги ҳам хавф омиллари бўлмаган аёлларда пайдо бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ёш ва юрак хасталиги учун маълум хавф омиллари бўлмаган аёлларнинг тахминан 48 фоизида аллақачон атеросклероз (томирларнинг тиқилиши) белгилари аниқланган, бу кўпинча юрак-қон томир касалликларининг дастлабки белгиларидан биридир.

Яхши томони шундаки, тадқиқот қалинлашган қон томирларини аниқлашнинг осон усулини ҳам топди, бунинг учун бел ва сонни ўлчаш лозим. Юрак касаллигининг дастлабки белгилари, одатда, сони белдан кичикроқ ёки деярли бир хил ўлчамдаги одамларда учрайди.

Мунтазам текширувлар 20 ёшдан бошланиши керак
Статистик маълумотларга кўра, аёлларнинг 60 фоизи 30 ёшга тўлгунга қадар юракни текширувдан ўтказишнинг кераги йўқ деб ҳисоблайди, аммо бундай эмас.

Шифокорлар текширувни 20 ёшдан кейин бошлашни тавсия қиладилар. Юрак муаммолари ўсмирлик ва 20 ёшнинг бошларида ривожлана бошлайди. Агар вақтида чоралар кўрилмаса ва бу жараённинг ривожланишига тўсқинлик қилинмаса, вазият янада ёмонлашади.

Текширувлар шифокорнинг назорати, қон босими, холестерин миқдори, вазн ва глюкоза даражасини кузатишни ўз ичига олиши керак. Шунингдек, агар оилада юрак хасталигига чалинган бемор ёки бошқа хавф омиллари мавжуд бўлса, ҳар йили электрокардиограмма (ЭКГ) ўтказиш тавсия этилади.

Аёлларда симптомларни аниқлаш қийинроқ
Юрак касаллигининг белгилари эркаклар ва аёллар ўртасида жуда фарқ қилганлиги сабабли, улар кўпинча нотўғри тушунилади. Эркакларда юрак хуружининг классик аломати кўкракнинг чап томонидаги оғриқлар ёки босимдир, баъзида оғриқ қўл ёки жағдан пастга тарқалади.

Аёлларда чарчоқ, кўнгил айниши, нафас қисилиши, ҳазм жараёнининг бузилиши, бел оғриғи ва ҳатто жағнинг оғриғи каби камроқ сезиларли аломатлар мавжуд. Агар сиз ушбу аломатлардан бирини бошдан кечирсангиз, дарҳол шифокорингизга мурожаат қилганингиз маъқул.

«Соғлом» бўлиш касал бўлмайсиз, дегани эмас
Кенг тарқалган янглиш фикр — бу юрак касаллиги соғлом аёлларга таъсир қилмайди. Ҳатто спортчиларда ҳам юрак хасталиги хавфи ҳали мустасно эмас.

Албатта, ҳаддан ташқари кўп овқатланиш ва ҳаракатсиз турмуш тарзи каби нарсалар касаллик хавфни оширади, лекин озғинлар ҳам юқори холестерин даражасига эга бўлиш мумкин. Ҳатто бошқа ижобий одатлар билан бирга битта салбий одат уларнинг барча афзалликларини инкор этиши мумкин.

Гормонларни кузатиб бориш жуда муҳимдир
Гормонларни бошқариш юрак соғлиғини сақлашда жуда муҳим қадамдир. Эстроген юрак-қон томир тизимини ҳимоя қилади, шунинг учун менопаузадан кейин аёлларда юрак хасталиги хавфи сезиларли даражада ошади. Айтганча, эстрогеннинг пасайиши генетик жиҳатдан назорат қилинади, шунинг учун онангизнинг менопаузадан ўтганига қараб, юрак хасталиги хавфи қачон ошишини аниқлаш мумкин.

Бундан ташқари, қалқонсимон без гормонларининг нотўғри ишлаши холестерин даражасининг ошишига олиб келиши ва ўз навбатида юракка зарар етказиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Юрак саломатлиги ҳақида аёллар билиши керак бўлган 6 та факт