Фото: Marie Claire
Ёз фасли кўп жиҳатдан қийин ўтиши мумкин, аммо вазн йўқотмоқчи бўлган одамлар учун у янги имкониятлар эшигини очади. Ортиқча вазндан қутулмоқчи бўлганлар тананинг умумий ҳолати ва шу билан бирга ташқи кўринишга зарар етмаслиги ҳамда ҳаёт сифати пасаймаслигини унутмаслик керак.
Яхши томони шундаки, ёзда ҳаддан ташқари очликни бошдан кечириш эҳтимоли камроқ, шунинг учун ҳазми оғир, ёғли овқатлар ўрнига калорияси кам бўлган муқобилларга пул сарфлаш мумкин. Қолаверса, иссиқлик туфайли кўпроқ терлаб, кўпроқ сув ичиш эса табиий равишда қоматни керакли шаклда сақлашга ёрдам беради. Marie Claire нашри ёзда керакли вазнга эришишга ёрдам берадиган мана шундай парҳез одатлари билан бўлишди.
Кўп сув ичинг
Фото: Marie Claire
Эҳтимол, бу вазн йўқотишнинг ягона қоидаси бўлиши мумкин, аммо озишни истаган ҳар бир киши бунга амал қилиши керак. Иссиқ мавсумда сувсизланишни енгишнинг энг яхши усули қандай? Вариантлар орасида оддий сув, кокос суви, лимонли сув каби ичимликар мавжуд. Уларнинг барчаси суюқлик мувозанатини сақлаш учун жуда керакли. Эсингизда бўлсин, ичимликдаги шакар қанча кам бўлса, сиз учун шунчалик яхши бўлади. Суюқлик мувозанатини тўлдириш ва оптимал гидрацияга эришиш учун суюқликни кичик қултумларда ичиш тавсия этилади.
Мавсумий сабзавотларни истеъмол қилинг
Фото: Marie Claire
Ёзги сабзавотларнинг калорияси паст бўлиб, уларни кундалик рационга кўпроқ киритиш тезроқ вазн йўқотишингизга ёрдам беради. Бодринг, редиска, бақлажон, қовоқча ва соғлиқ учун фойдали бўлган, шунингдек, вазн йўқотишга ҳисса қўшиши мумкин бўлган бошқа сабзавотлардан фойдаланиш керак.
Пробиотикларга эътибор беринг
Фото: Marie Claire
Ёзда аксарият инсонлар ферментланган сут маҳсулотларини истеъмол қилади, аммо бу иссиқ мавсумда муаммоларга олиб келади, натижада вазн йўқотиш жараёнига халақит беради. Иссиқ мавсумда овқат ҳазм қилиш тизимини соғлом сақлаш учун рационга кўп миқдорда пробиотикларни киритиш тавсия этилади.
Кечки овқатни тарвуз ёки қовун билан алмаштиринг
Фото: Marie Claire
Тарвуз ва қовунлар ёзнинг асосий егулигидир. Кучли чанқоқни босишдан ташқари, бу полиз экинларининг калорияси ҳам паст ва шунинг учун ёзда вазн йўқотиш режаси учун айни муддао. Аммо узоқ вақт давомида фақат тарвуз истеъмол қилиш хавфли, уларни кечки овқат ёки тушлик билан алмаштириш мумкин.
Спорт билан шуғулланинг
Фото: Marie Claire
Совуқ қиш ёки иссиқ ёз бўладими, вазн йўқотиш учун доимо машқ қилиш керак. Аммо иссиқ мавсумда жисмоний куч сарфлаганда хавфсизликка алоҳида эътибор бериш лозим. Жисмоний машқлар пайтида организмни намлаш учун сув энг яхши ичимлик эканлигини унутмаслик жуда муҳим. У шакар ёки консервантларни ўз ичига олмайди ва кўплаб кофеинли энергетик ичимликлар сингари энергияни оширмайди. Жуда иссиқ ҳароратда ёки тўғридан-тўғри қуёш остида машқ қилишдан эҳтиёт бўлишни унутмаслик керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»