Фото: Pexel
Пулс тезлиги одатда одам ёшига ва уларнинг ҳолатига қараб ўзгариши мумкин — тинчланишдан кучайган стрессгача. Бундан ташқари, юрак тезлиги бир қатор касалликлар билан характерланади. Юқори пулснинг сабабини аниқ аниқлаш учун клиник ва лаборатория текширувларини тайинлайдиган мутахассис томонидан текширув зарур.
Меъёрий юрак уриши
Болаларда юрак уриши бир дақиқада 130 тагача етади, катталарда эса дақиқасига 60 дан 100 гача ўзгариши мумкин. Дақиқасига 100 мартадан ортиқ урса, тахикардия (юракнинг тез уриши) ташхиси қўйилади.
Юрак уриши тезлигининг юқори эканлигини кўрсатадиган белгилар:
- Ҳаво етишмаслиги.
- Бош айланиши.
- Юрак соҳасида босим.
- Қўл ва оёқларда заифлик.
Ушбу аломатлар юракнинг тананинг турли аъзолари ва тўқималарига қон қуйиш функциясини бажаришда қийинчиликларга дуч келгани сабабли кислород етишмаслигидан келиб чиқади. Бундай бузилишлар кислороднинг етарли даражада таъминланмаслиги ва тахикардияга олиб келади.
Нима учун юқори юрак уриши бўлиши мумкин?
Юракнинг тез уриши жисмоний машқлар ва спортнинг табиий натижаси бўлиши ҳам мумкин. Аммо жисмоний куч сарфламасдан тахикардия билан боғлиқ аломатларни бошдан кечираётган бўлсангиз, эҳтимол сизда тахикардияга олиб келадиган юрак касаллиги бор.
Тахикардия қуйидаги органларнинг муаммолари ёки касалликлари туфайли юзага келиши мумкин:
- қалқонсимон без;
- гипертензия (юқори қон босими), ишемик касаллик, миокардит;
- буйраклар;
- тахикардия анемия, сувсизланиш ёки қонда қанд миқдорининг камлиги ҳам боғлиқ бўлиши мумкин;
- кўпинча тахикардия қон босимининг кескин пасайиши билан намоён бўлади.
Юрак уришини қандай секинлаштириш мумкин?
- Юрак фаолиятини тинчлантириш учун стрессдан қочиш, етарлича ухлаш ва хотиржамликни сақлаш керак.
- Яна бир оддий чора — тез-тез пешоб қилиш. Агар ҳожатхонага тез-тез бормай, чидаб ўтирсангиз, бу асаб тизими ва қон томирларига салбий таъсир қилади, юрак уриш тезлигини оширади.
- Чуқур нафас олиш ва чиқариш ҳам юрак уришини секинлаштиради.
- Калий, кальций ва магнийга бой озиқ-овқат юрак тезлигини камайтиришга ёрдам беради. Рационингизни тинчлантирувчи ўсимлик чойлари билан тўлдиринг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди