Фото: «Новий очаг»
Ёзнинг иссиқ кунларида истеъмол учун мўлжалланган маҳсулотларнинг сифати тез бузилади. «Новий очаг» нашри жазирамада айнан қайси маҳсулотлардан кўпроқ эҳтиёт бўлиш кераклигини маълум қилди.
- Суши ва сашими — хом балиқ ва денгиз маҳсулотларидан тайёрланган япон таомларининг сифати бир зумда бузилади. Бундай вақтда етказиб бериш хизматлари орқали олинган буюртмаларга кўпроқ эҳтиёт бўлиш керак.
- Сут маҳсулотлари ва бўтқалар — иссиқ мавсумда сут ва ундан тайёрланган бўтқалар тезда ачиб қолади.
- Торт ва қаймоқли ширинликлар — улар ҳам сут маҳсулотларига асослангани учун сифати тезда ёмонлашади.
- Гўшт ва балиқ — агар улар очиқ ҳавода қолса. Ушбу маҳсулотлар пашшаларни бошқаларга қараганда кўпроқ ўзига тортади, бу эса ўз навбатида хавфли бактериялар ташувчиси ҳисобланади.
Пиширилган ва совиганидан кейин бир неча соат давомида газ пилтасида қолдирилган ҳар қандай овқат ҳам ачиб қолиши шубҳасиз. Микробларнинг фаол кўпайиши учун ҳатто икки соат иссиқ ҳавода қолиш ҳам етарли бўлиши мумкин.
- Квас — ичимлик ферментация хусусиятига эга, квас ўрнига оддий сув ичиш яхшироқ.
- Дудланган балиқ — агар вакуум билан ўралган бўлмаса, дудланган балиқ ҳам тезда бузилади. Чунки вакуумли қадоқлашда бактерияларни кўпайтириш жараёни сезиларли даражада камаяди ва шу билан маҳсулотнинг озиқ-овқат учун яроқлилиги узаяди.
- Тухум — салмонелла — инсон саломатлиги учун хавфли бактерия бўлиб, иссиқ мавсумда анча фаол ривожланади.
- Майонезли салатлар — салатлар бактерияларнинг кўпайиши учун идеал муҳитдир, чунки уни тайёрлашда аксарият маҳсулотлар қайнатилмайди. Майонез стафилоккок каби бактериялар ўсишини сезиларли даражада тезлаштирадиган маҳсулот вазифасини бажаради.
- Қайнатилган колбаса ҳам тез бузиладиган маҳсулотдир. Сақлаш шароитлари, ҳарорат ва намлик меъёрда бўлса ҳам, қадоқ очилгандан кейин унинг сақлаш муддати 12 соатдан ошмайди.
Қўшимча маслаҳатлар:
Ёзда, ресторан ва кафелардан олиб кетиш учун таом сотиб олаётганда майонез эмас, балки ўсимлик ёғи билан тайёрланган салатларни танлашга ҳаракат қилинг.
Сендвичлар пиширилган колбаса билан эмас, балки хом дудланган колбаса билан тайёрланиши керак.
Ҳар доим махсус антибактериал препаратлардан фойдаланиш лозим, бу нафақат симптомлар билан, балки заҳарланиш сабаблари — бактериялар билан ҳам курашишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи