Фото: Grazia
Кўпчилик мазали тарвузлар олдидан шунчаки ўтиб кета олмайди. Ушбу полиз экини ёзги рационга жуда мос келади — у оз миқдордаги калорияни ўз ичига олади ва очлик ҳамда чанқоқни енгиллаштиради. Шунингдек, тарвуз истеъмоли шакари кўп бўлган зарарли маҳсулотлардан воз кечишга ёрдам беради. Grazia нашри ҳар куни тарвуз истеъмол қилинса, бунинг организмга қандай таъсир қилиши ҳақида сўз юритди.
Сувсизланишнинг олдини олади
Ёзда одатдагидан кўпроқ сув ичиш керак, чунки иссиқда суюқлик тер билан организмдан фаол равишда чиқарилади. Агар оддий сувнинг таъми ёқмаса, тарвузни тез-тез истеъмол қилиш мумкин. Тарвузнинг 90-95 фоизи сувдан иборат, шунинг учун у чанқоқни самарали қондиради.
Қон босими билан боғлиқ муаммолар камаяди
100 грамм тарвузда тахминан 120 мг калий мавжуд бўлиб, бу натрийнинг қон босимига таъсирини камайтиради, шу билан уни меъёрга келтиради. Қолаверса, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Ушбу полиз экини дори-дармонларнинг ўрнини босишга қодир эмас, аммо саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади.
Вазн камайтиришга ёрдам беради
100 грамм тарвузда атиги 30 калория бор. Агар у газак сифатида истеъмол қилинса ёки ширинликлар билан алмаштирилса, истеъмол қилинадиган калорияларни камайтириш ва бу туфайли вазн йўқотишга эришиш мумкин.
Ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммолар юзага келади
Агар тарвуз кўп истеъмол қилинса, қорин бўшлиғида ноқулайлик, шиш, газ ва диарея пайдо бўлиши мумкин. Гап шундаки, у қисқа занжирли углеводларни ўз ичига олади, улар ингичка ичакда аста-секин сўрилади.
Қонда шакар миқдори ошиши мумкин
Тарвузни керагидан ортиқ истеъмол қилиш тавсия этилмайди. У кўп миқдорда фруктозани ўз ичига олади, шунинг учун қонда шакар даражасини ошириши мумкин. Қандли диабетга мойил бўлган одамлар рационини диққат билан кузатиб боришлари керак.
Тўғри овқатланишга риоя қилиш яхшидир. Соғлиққа зарар бермаслик учун кунига 300 граммдан кўп бўлмаган тарвуз истеъмол қилиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди