13:30 / 11.08.2022
2 067

Пулни беҳудага сарфлаш: соғлиққа фойда келтирмайдиган 5 та энг машҳур витамин

Пулни беҳудага сарфлаш: соғлиққа фойда келтирмайдиган 5 та энг машҳур витамин
Кўпчилик рецептсиз сотиладиган витаминлар ва биологик фаол қўшимчаларни сўзсиз афзалликларга эга деб ўйлайди. Аммо улардан баъзиларини харид қилиш пулни беҳуда сарфлашдир, энг ёмони эса соғлиқ учун зарар етказиши мумкин.

Мультивитаминли комплекслар

Фото: Adobe Stock
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мултивитаминларнинг самараси моновитаминларга қараганда анча кам. Бундан ташқари, мултивитаминли комплекслар ўрнига диета қилиш ҳам мумкин. Доктор Дэвид Женкинснинг сўзларига кўра агар мултивитаминлардан фойдаланмоқчи бўлсангиз, у зарар қилмайди, лекин у фойда келтирмаслиги ҳам аниқ. Керакли витамин ва минералларни олиш учун соғлом овқатланишга таяниш энг фойдали ҳисобланади. сабзавотлар, мевалар ва ёнғоқлар шулар жумласидан.

«Токсинларни тозалаш» учун биологик фаол қўшимчалар

Фото: Adobe Stock
«Детокс» деб аталадиган маҳсулотлар бозори жуда катта, аммо бу бекорчи нарсаларга пул сарфлашдир. Организм (соғлом ҳолатда) ўзи токсинларни фильтрлаш ва тўлиқ тозалашга қодир. «Табиий детокс учун сизга керак бўлган ягона нарса бу жигар ва буйраклардир. Ва агар улар тўғри ишламаса, тиббий ёрдамга мурожаат қилишингиз керак», — дейди токсиколог Райан Марино.

D витамини таблеткалари

Фото: Adobe Stock
Шифокор рецептисиз қўшимча D витамини қабул қилиш нафақат маъносиз, балки хавфли ҳамдир. D витаминининг ҳаддан ташқари кўп дозаси организмда интоксикациянинг оғир белгиларини келтириб чиқариши мумкин.

Омега-3

Фото: Adobe Stock
Омега-3 капсулалари ҳеч қандай фойда келтирмайди. «Бизда табиий омега-3 аминокислоталарини қўшимча сифатидаги капсула билан алмаштириш фойдали эканлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ», — дейди Гарвард мактаби доценти Питер Коэн.

Омега-3 олиш учун ёғли балиқ, ўсимлик мойлари ва ёнғоқларни мунтазам равишда истеъмол қилиш кифоя.

Витамин C таблеткалари

Фото: Adobe Stock
Таблеткалардан кўра озиқ-овқатдан ўзлаштириладиган яна бир витамин. «Ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинган C витамини антиоксидантларини прооксидантларга айлантириши мумкин (тана ҳужайраларига зарар етказади), диарея ҳақида гапирмаса ҳам бўлади», — дейди диетолог Бетени Таер. C витаминига бой маҳсулотларга цитрус мевалар, карам, булғор қалампир, помидор ва кўкатлар киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Пулни беҳудага сарфлаш: соғлиққа фойда келтирмайдиган 5 та энг машҳур витамин