Жазирама кунларда кондиционер ҳам, очиқ деразалар ҳам, енгил кийимлар ҳам ёрдам бермайди. Бундай пайтда иссиқлик билан курашишнинг ностандарт усулларига мурожаат қилиш мумкин. Маълум бўлишича, ёзда музқаймоқдан кўра аччиқ овқат истеъмол қилиш фойдалироқ, атирлар эса жазирама кунда тетиклашишга ёрдам беради.
Аччиқ овқат истеъмол қилинг
Фото: AdMe
Ёзда одамлар одатда музқаймоқ каби муздек нарсаларни ейишади. Бироқ, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ширинлик вақтинчалик таъсирга эга. Музқаймоқ истеъмол қилгандан кейин бир мунча вақт ўтгач, сут ёғи ва шакар танада иссиқлик ҳосил қила бошлайди, бу эса уни янада қиздиради.
Бунинг ўрнига, аччиқ қалампир ейишингиз мумкин. Унинг таркибида асаб тугунларини фаоллаштирадиган ва терлашни келтириб чиқарадиган кимёвий моддалар мавжуд. Тер буғланиб, танани совутади. Бироқ иссиқда аччиқ овқат истеъмол қилганда уни сув билан ичиш кераклигини унутмаслик лозим.
Кофедан сақланинг
Фото: AdMe
Кофеин ўз ичига олган ичимликлар пешоб ҳайдаш таъсирига эга. Шу сабабли тана суюқлик йўқотади. Иссиқ ҳавода бу сувсизланишга олиб келиши мумкин.
Ёзда салқинлашнинг энг яхши усули сув ичишдир. Одатда кунига 6-8 стакан сув ичган бўлсангиз, ёзда бу миқдорни ошириш керак, чунки терлаш танадаги намликни йўқотади.
Ёзги об-ҳавога мос келадиган бошқа ичимликлар ҳам бор. Мисол учун, мевали коктейл ва смузилар. Бироқ мутахассислар таркибидаги табиий шакар туфайли бундай ичимликларни кунига 150 мл дан оширмасликни тавсия қилади.
Ялпизли душ гелидан фойдаланинг
Фото: AdMe
Ялпиз табиий совутиш таъсирига эга. Агар бутун танангизни ушбу ўсимликни ўз ичига олган душ гели ёки ундан тайёрланган совун билан ювсангиз, душдан кейин ҳам очиқ ҳавода ҳам узоқ вақт исиб кетмайсиз. Энг яхши натижага эришиш учун совуқ сув билан ювинг.
Терини парвариш қилиш маҳсулотларини музлаткичда сақланг
Фото: AdMe
Муздек косметик маҳсулотлар куннинг жазирамасида тери учун ҳақиқий нажотдир. Бундай маҳсулотларни совуқда сақлашдан ҳавотирланманг: лосон, зардоб, ниқоб ва намловчи воситалар паст ҳароратларда ҳам ўз хусусиятларини сақлаб қолади.
Косметика учун ҳатто махсус мини музлатгичлар ҳам мавжуд. Дерматологларнинг фикрига кўра, кўзлар учун совуқ маҳсулотларни қўллаш ҳам шишишни камайтиришга ёрдам беради.
Атир сепинг
Фото: AdMe
Атир - иссиқлик ва намлик билан курашишнинг синалган усули. Уни парфюм суви ёки парфюмни табиий хушбўй мойлар билан алмаштириш жуда мумкин.
Мутахассислар лаванда, нероли ва цитрус, шунингдек, ялпиз-ментол ва қарағай аромати бўлган маҳсулотлардан фойдаланишни тавсия қилади. Эффектни кучайтириш учун парфюмни музлаткичда ҳам сақлаш мумкин.
Нафас олиш машқларини бажаринг
Фото: AdMe
Инсон фаол ҳаракат қилса, танаси шунчалик кўп иссиқлик ҳосил қилади. Бунинг учун иссиқда имкон қадар тез-тез дам олиш ва оғир жисмоний машқлар қилишдан тийилиш тавсия этилади.
Бунинг ўрнига нафас олиш машқларини бажаринг. Бу стрессни енгиллаштиришга ва асабларни тинчлантиришга ёрдам беради.
Вентилятор олдига муз солинган идиш қўйинг
Фото: AdMe
Ҳаддан ташқари иссиқда вентилятор ёрдам бермаслиги мумкин ва ҳамма ҳам кондиционерга эга эмас. Бундай ҳолда қўлбола кондиционер тизимини ясашингиз мумкин.
Бунинг учун идишни муз билан тўлдириш ёки сув билан тўлдирилган литрли пластик шишани музлатиш керак. Сўнгра бу идишни вентилятор олдига қўйинг: ҳаво совийди ва вентилятор хона атрофидаги салқинликни тарқатади.
Гаджетлар ва маиший техникадан камроқ фойдаланишга ҳаракат қилинг
Фото: AdMe
Ҳар қандай техника иссиқлик ҳосил қилади ва атрофдаги ҳавони иситади. Албатта, кун давомида ноутбук, телефон, планшет, шунингдек, чойнак ва микротўлқинли печ каби турли хил маиший техника воситаларидан фойдаланмаслик мумкин эмас. Бироқ қуёш ботганидан кейин уйда иложи борича кўпроқ электроникани ўчиринг.
Офис стулингизни тўрли стул билан алмаштиринг
Фото: AdMe
Ёзда қаттиқ, ҳаво ўтказмайдиган материаллардан ясалган орқа ўриндиқли стуллар, орқа терлашига олиб келади. Жазирамада мутахассислар бундай иш ўриндиғини юпқа тўрли орқа ўриндиқли стул билан алмаштиришни маслаҳат беришади, бу эса салқин ҳаво ўтишига имкон беради ва терлашнинг олдини олади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди