15:49 / 23.08.2022
1 933

Олимлар саратон ўсишини тўхтатувчи мевани маълум қилишди

Олимлар саратон ўсишини тўхтатувчи мевани маълум қилишди
Daily Express нашрининг хабар беришича, олимлар саратон ўсмаси ривожланшини тўхтатувчи резавор мевани аниқлашган.
Nutrition and Cancer журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, мутахассислар четан қорамеваси (рябина) колоректал саратони ривожаланишини олдини олишда ижобий таъсир қилади. 50 миллиграмм четан қорамеваси ичак саратони ўсмаси ўсишини 60% га тўхтата олади.

Бундай таъсирга сабаб резавор мева таркибидаги антиосидантлардир. Улар саратоннинг баъзи турларида ўсма ривожланишини олдини олади. Четан қорамеваси экстракти, шунингдек, кўкрак саратонига сабаб бўлувчи оксидловчи стрессни камайтиришга ёрдам беради.

Маълум бўлишича, олимларда четан тери саратонини ҳам камайтиришини тасдиқловчи далиллар бор. Ҳозирда мутахассислар бу борада қўшимча ўрганишлар олиб боришмоқда.

Экспертларнинг айтишича, четан мевасининг бундай яхши таъсири ҳар доим унинг саратон касаллигини олини олишини билдирмайди. Масалан, ушбу касалликка чалинишда қарилик ва ирсий мойилликни ҳам ҳисобга олиш керак.

Шифокорлар саратон касаллигини иложи борича ўз вақтида эрта аниқлаш учун одам организмида (ўсмалар ҳеч қандай сабабларсиз вазн камайиб кетди, тунга уйқу пайтида терлаш каби) ноодатий ўзгаришларни сезганиданоқ, дарҳол мутахассис кўригидан ўтишни тавсия қилишади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар саратон ўсишини тўхтатувчи мевани маълум қилишди