Фото: «Elle.ru»
COVID-19 пандемияси ва шу билан бирга одатий ҳолга айланган мавсумий шамоллаш, гриппнинг авж олиши парҳездаги инсонларнинг овқатланиш тартибига таъсир кўрсатади. Истеъмол қилинадиган овқатлар турли хил, фойдали бўлиши керак. Агар ҳар куни бодом билан кефир истеъмол қилсангиз ва тонгни бир ҳовуч қорағат билан бошласангиз, менюга помидор шарбатини қўшинг. Шу билан бирга, бу шарбат барча бекор қилинган саёҳатлар ва парвозлар учун ёқимлидир.
Маълум бўлишича, помидор шарбати нафақат А ва C витаминлари, балки темирни ўзлаштиришга ёрдам берадиган фолий кислотасининг манбаи ҳисобланади.
2006 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, помидор шарбати организмга яллиғланиш жараёнлари, грипп ва шамоллаш билан курашишда ёрдам беради.
Помидор шартбатини мунтазам истеъмол қилиш — организмга яхши таъсир қилади. Сувли сабзавотлардан максимал даражада фойдаланиш учун камида икки ҳафта давомида кунига бир стакан шарбат ичинг.
Икки ҳафта давомида тананинг совуқ ҳавога қарши самарали ўзгаришларини сезмасангиз, помидор шарбатига янги селдерей ва синк қўшимчаларини қўшинг. Қўлингизни тўғри ювишни унутманг — бу кўпчилик мавсумий вирусларга қарши энг ишончли профилактика чораси. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...