11:44 / 09.10.2022
1 674

Организмда муҳим витамин ва минераллар етишмаслигининг 9 та белгиси

Организмда муҳим витамин ва минераллар етишмаслигининг 9 та белгиси
Фото: «Новий очаг»
Қазғоқ, қуруқ соч ва ҳатто оёқларда кўкаришлар — буларнинг барчаси органимзда витамин етишмаслигининг белгиси бўлиши мумкин, деб ёзади «Новий очаг».

Витамин ва минераллар организм учун барча асосий тизим ва органларнинг нормал ишлашини таъминлаш учун зарурдир. Аммо озиқ-овқатлар орқали улар етарлича қабул қилинмаса, етишмовчилик тўпланиб, касал бўлиш эҳтимоли ортади.

Қазғоқ — нима етишмайди: ёғ кислоталари

Агар соч таралганида елкага қазғоқлар тушса, нафақат унга қарши шампунь сотиб олиш, балки рациондаги ёғ кислоталарининг улушини ошириш вақти келган бўлиши мумкин. Айниқса, балиқ ва ёнғоқларда кўп бўлган ёғ кислоталари бутун организм учун ва биринчи навбатда тери учун ўзига хос мойлаш воситаси сифатида зарур. Агар у меъёрда қабул қилинмаса, тери қурийди, кўчади ва ҳатто қичишиш кузатилади.

Сийрак сочлар — нима етишмайди: B гуруҳи витаминлари

B гуруҳи витаминлари кучли ва соғлом сочларнинг асосидир. Дон маҳсулотлари ушбу витаминга бой бўлиб, афсуски, вазн йўқотиш учун углеводлардан воз кечган кўплаб аёлларда бу муҳим витаминлар етишмайди. Рационида В витаминлари бўлган жуда кўп озиқ-овқат мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш керак, чунки булар миянинг яхши ишлаши учун зарур бўлган энг муҳим моддалардан биридир.

Кул ранг сочлар — нима етишмайди: мис

Тўсатдан оқариб кетиш — сочларга ранг берадиган меланин ишлаб чиқаришда муҳим рол ўйнайдиган миснинг жиддий танқислиги белгиси бўлиши мумкин. Агар сочлар жуда эрта ёки тез кул рангга айланса мис даражасини текширтириш ва агар керак бўлса, рационни ўзгартириш тавсия этилади.

Оғиз соҳасида ёриқ ва яралар — нима етишмайди: B12 витамини

Ушбу муҳим витамин етишмаслигининг энг аниқ белгиларидан бири тилда ёки оғиз бурчакларида яра ва ёриқлар пайдо бўлишидир. Вегетариан ёки веган парҳезига риоя қилганлар айниқса хавф остида, чунки B12 витамини қизил гўшт, тухум ёки сут маҳсулотларида мавжуд. Ушбу муаммога дуч келганларга рационига мазкур маҳсулотларни қўшиш тавсия этилади.

Ғадир-будур тери — нима етишмайди: рух ва А витамини

Совуқ, қўрқув ёки стрессда вақтида терининг бундай кўриниши меъёр ҳисобланади. Аммо хотиржам ҳолатда ҳам тери юзасида ғадир-будур кўриниш пайдо бўлса, бу рух ва А витамини — терининг саломатлиги ва яраларнинг тез шифо топиши учун зарур бўлган моддалар етишмаслигини кўрсатиши мумкин. Қовоқ уруғлари, парранда гўшти, картошка, қовун — рух ва А витаминининг манбалари бўлиб, уларни тез-тез истеъмол қилиш керак.

Чарчоқ — нима етишмайди: Д витамини

Доимий чарчоқ ва энергия етишмаслиги ҳисси Д витамини танқислигининг муҳим сигналидир. Бу, айниқса, куз-қиш мавсумига тўғри келади, чунки қуёш кам бўлади ва организм етарлича Д витаминини ололмайди. Йилнинг шу даврида кўпроқ қўзиқорин, тухум, балиқ ва сут маҳсулотларини истеъмол қилишга ҳаракат қилиш лозим — улар Д витаминига бой.

Оёқларда кўкаришлар — нима етишмайди: C витамини

Агар юзалар билан озгина алоқа қилганда терида кўкаришлар пайдо бўла бошлаган бўлса, рационда C витамини етарли ёки йўқлигини текшириш зарур. Ушбу витамин қон томирларини тиклаш ва уларнинг деворларининг эластиклигини сақлаш учун зарур бўлган коллаген ишлаб чиқаришда иштирок этади. Агар C витамини жуда кам бўлса, томирлар мўрт бўлиб қолади, энг кичик шикастланишда ҳам синади ва терида кўкаришлар пайдо бўлади.

Томир тортишиши — нима етишмайди: магний ёки кальций

Магний ва кальций мушакларнинг нормал қисқариши учун зарурдир, аммо бу элементлардан камида биттаси етарли бўлмаса, томир тортишиши эҳтимоли ошади. Агар одатдагидан кўра тез-тез томир тортишса, кўпроқ сут маҳсулотлари, шунингдек, банан, авокадо ёки қовоқ уруғини истеъмол қилиш мумкин.

Қабзият — нима етишмайди: клетчатка ва магний

Ҳафтада уч мартадан камроқ ҳожатхонага бориш — ичак ҳаракати билан боғлиқ муаммолар турли сабабларга кўра юзага келиши мумкин. Улардан бири магний ва рационда клетчатканинг етишмаслигидир. ЖССТ маълумотларига кўра, кўпчилик мунтазам равишда клетчаткага эга эмас, чунки сабзавот, мева ва дуккаклиларни керагидан анча кам истеъмол қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Организмда муҳим витамин ва минераллар етишмаслигининг 9 та белгиси