Сочларини текислаш учун кимёвий воситалардан фойдаланадиган аёлларда бачадон саратонига чалиниш хавфи юқори бўлади. Бу ҳақида АҚШ соғлиқни сақлаш миллий институти олимлари хабар беришмоқда.
Тадқиқотда 35 ёшдан 74 ёшгача бўлган аёллар иштирок этишган. Маълум бўлишича, бир йилда 4 мартадан ошиқ кимёвий текисловчи воситалардан фойдаланадиган аёлларда бачадон саратонига чалиниш хавфи 155% бўлади.
“Ҳеч қачон соч текисловчи воситалардан фойдаланмаган аёлларнинг 1,64 фоизи 70 ёшга келиб бачадон саратонига чалинади, бироқ бундай кимёвий воситалардан тез-тез фойдаланадиган аёлларда хавф 4,05% га ортади”, - дейилади тадқиқотда.
Мутахассислар кимёвий воситаларнинг аниқ брендини ўрганишмаганини айтиб ўтишган. Уларнинг фикрича, саратон келиб чиқишининг асосий сабаб восита таркибидаги парабен, бисфенол А, металл ва формальдегид моддалари бўлиши мумкин. Улар бош териси орқали конга ўтишлари мумкин.
Шунингдек, тадқиқотчилар бошқа соч воситаларининг саратон билан боғлиқлигини аниқлашмаган. Бўёқ, оқартирувчи воситалар ҳамда кимёвий жингалак қилиш усуллари бундай асоратларга олиб келмайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...