07:56 / 22.10.2022
1 232

Ҳар куни гуруч истеъмол қилиш қандли диабетга олиб келади - мутахассис

Ҳар куни гуруч истеъмол қилиш қандли диабетга олиб келади - мутахассис
Парҳезшунос, тиббиёт фанлари доктори Алексей Ковальков ҳар куни гуруч истеъмол қилиш қандай касалликларга сабаб бўлишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, гуручнинг асосий хавфи унинг таркибида кўп миқдорда крахмал билан боғлиқ. Организмга тушиши билан гуруч крахмал ишлаб чиқаради.

Крахмал эса глюкозага айланиб, қонда шакар миқдорини оширади. Ошқозон ости бези кўп миқдорда инсулин ишлаб чиқаради. Эрта ёки кеч, организм инсулинга “ўрганади”. Кейин эса диабетнинг иккинчи турига чалиниш мумкин”, - дейди шифокор.

Бундай хавф ҳар куни гуруч истеъмол қилишда пайдо бўлиши мумкин. Агар икки ҳафтада бир чашка гуруч истеъмол қилинса, хавотирга ўрин йўқ.

Бунинг учун гликемик индекси паст бўлган гуруч истеъмол қилиш керак. Басмати ҳамда палов тайёрлашда фойдаланиладиган қаттиқ гуруч турларида гликемик кўрсаткич паст бўлади.

Шифокорнинг тавсия қилишича, инсулин юқори бўлган инсонлар гуруч истеъмол қилмаганлари маъқул. Инсулин миқдорини аниқлаш учун тиббий таҳлиллар топшириш зарур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳар куни гуруч истеъмол қилиш қандли диабетга олиб келади - мутахассис