Фото: «Новий очаг»
«Кунига бир дона олма истеъмол қилинса, шифокорга мурожаат қилишнинг кераги бўлмайди», — дейди одамлар. Албатта, ҳар бир ҳазилнинг тагида оз бўлса-да ҳақиқат бор. Замонавий илм-фан бу ажойиб мева ҳақиқатан ҳам соғлиқ учун жуда фойдали бўлиши мумкинлигини тасдиқлади. «Новий очаг» нашри кунига камида битта олма истеъмол қилиш учун бир нечта сабабларни санаб ўтди.
Олма саратон хавфини камайтиради
Чекувчилар ёки яқинда чекишни ташлаганлар кўпроқ олма истеъмол қилиши керак. Италиялик тадқиқот шуни тасдиқладики, бу мевани мунтазам истеъмол қиладиган чекувчилар ўпка саратонига камроқ чалинган. Бундан ташқари, олма истеъмол қилиш ва кўкрак, ошқозон ва йўғон ичак саратони хавфини камайтириш ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқлик ҳақида далиллар мавжуд.
Олма қонда шакар даражасини меъёрлаштиришга ёрдам беради
Бу меваларда жуда кўп бўлган клетчаткалар билан боғлиқ, у озиқ-овқат ҳазм бўлишини ва натижада глюкозанинг қонга киришини секинлаштиради. Агар мунтазам равишда олма ёки нок истеъмол қилинса, қандли диабет ривожланиш хавфини 18 фоизга камайтириш мумкин.
Олма милк учун фойдалидир
Ушбу қаттиқ мева тишланганда ва чайналганда кўпроқ сўлак — тиш ва милк учун табиий тозалаш воситаси ажралиб чиқади. Шунингдек, у хавфли бактериялар бирикмасини ювади.
Олма инсультнинг олдини олади
20 та тажриба натижаларини ўрганган мета-тадқиқот натижаларига кўра, кун давомида истеъмол қилинадиган ҳар 200 грамм клетчаткага бой мева инсульт хавфини 32 фоизга камайтиради. Бундан ташқари, қорағат ва узум билан бирга олма истеъмол қилинса, ёмон холестеринни камайтириш ва ҳатто қон босимини меъёрлаштириш мумкин.
Олма вазн камайтиришга ёрдам беради
Клетчатка ва мураккаб углеводлар қомат учун фойдалидир, чунки улар озиқ-овқат ҳазм бўлишини секинлаштиради ва узоқ вақт давомида очликни ҳис қилмасликка ёрдам беради. Бундан ташқари, олма табиий ёғ эритувчи сифатида ишлайдиган қўшимча моддаларни ўз ичига олади.
Олма юқори холестеринга қарши курашади
Айниқса, олма таркибида кўп бўлган пектин қон томирларига зарар етказадиган ва ҳаёт учун хавфли касалликларга олиб келадиган ёмон холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...