14:52 / 10.12.2022
1 434

Гемоглобинни қандай ошириш мумкин ва бу нима учун зарур?

Гемоглобинни қандай ошириш мумкин ва бу нима учун зарур?
Қонда гемоглобин даражасининг пасайиши оқибатида сурункали чарчоқ, тез-тез шамоллаш, умумий заифлик кузатилиши мумкин. Marie Claire нашри нохуш аломатлар ва кераксиз касалликлардан қандай қочиш кераклигини маълум қилди.

Гемоглобин нима? Бу эритроцитларда (қизил қон таначалари қоннинг ажралмас қисмидир) мавжуд бўлган оқсил, унинг таркибида 80 фоизгача темир бор. Гемоглобиннинг асосий вазифаси кислород молекулаларини боғлаш ва ташишдир. Тўлиқ ишлаши учун қон оқими билан кислород организмнинг барча тўқималарининг ҳужайраларига етказилади.

Гемоглобин даражасининг пасайиш белгилари

Яқинлашиб келаётган касалликнинг белгиларини оддий чарчоқ билан осонликча адаштириш мумкин. Кўп ишлаш, ҳаётнинг шиддатли суръати, буларнинг барчаси, афсуски, организмга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Бироқ организмни тинглаш керак: эҳтимол, енгил безовталик ножўя таъсир эмас, балки қондаги гемоглобиннинг кескин пасайишининг аниқ белгисидир.

Гемоглобин пасайишининг белгиси доимий чарчоқ бўлиши мумкин. Уни бартараф этишга узоқ уйқу ҳам, дам олиш ҳам ёрдам бермайди. Бундан ташқари, уйғониш вақти кескин қисқаради, куннинг кўп қисми ухлаш билан курашилади, ишда, жамоат транспортида ёки ҳатто кўчада ҳушидан кетиш хавфи пайдо бўлади.

Бундан ташқари, доимий бош оғриғи ҳам симптомга айланиши мумкин. Таблеткалар бу вақтга келиб, ёрдам бермайди ва мигрен бартараф этилмайди, бу ҳолда умумий ҳолатга эътибор бериш керак. Бош оғриғи ва заифликнинг сабаби, ўз навбатида, қон босимининг пасайиши ва шунга мос равишда, бошқа аломатлардан ташқари, қўл ва оёқлар ҳам доимо музлаши мумкин.

Бошқа нарсалар қаторида, терининг рангига эътибор бериш керак. Буғдой ранг инсонлар териси ҳам сарғайиши мумкин.

Гемоглобин пастлигининг яна бир аломати қуруқ тери, тирноқларнинг заифлашуви ва кўчиши.

Гемоглобин даражасининг пасайиш сабаблари

Гемоглобин миқдорининг кескин пасайишида биринчи ва асосий сабаб кўп қон йўқотиш бўлиши мумкин. Бу қон томир дистони борлиги натижасида бурундан тез-тез қон кетиши билан содир бўлади. Худди шу нарса ҳайз пайтида ва узоқ муддатли оғир қон кетишида ҳам юз беради. Иккинчи ҳолатда, бирон бир чора кўришдан олдин гинекологдан ёрдам сўраш керак.

Шамоллаш ёки грипп каби касалликларда ҳам гемоглобин пасаяди. Бироқ тузалгандан сўнг организм тезда ўз ҳолига қайтади. Шунингдек, сурункали касалликларда организмдаги темир қайта тақсимланади. Масалан, кекса одамларда кузатиладиган буйрак, ўпка, жигар касалликлари туфайли анемия ривожланади.

Шунингдек, гемоглобиннинг пасайиши сабабларидан бири турли хил парҳез ва чекловлари бўлиши мумкин. Бу нотўғри овқатланиш билан боғлиқ. Шунинг учун рационни тузишда эҳтиёт бўлиш керак.

Шуни унутмангки, энг кам учрайдиган мавжуд сабаблар асабий зўриқиш ва доимий стресс бўлиши ҳам мумкин.

Гемоглобинни қандай ошириш мумкин?

Албатта, темир моддаси ёрдамида. Керакли модданинг асосий ташувчилари қўшимча маҳсулотлардир: жигар, буйрак ёки тил. Шунингдек, рационига гречка, нўхат, ловия, кўк, шоколад ва қўзиқоринларни киритиш тавсия этилади. Ушбу маҳсулотлар юқори темир таркибига эга.

Бундан ташқари, қуён, қўзичоқ, мол, от гўшти таркибида ҳам юқори миқдорда темир моддаси мавжуд.
Қолаверса, дон маҳсулотларида темир улуши гўшт маҳсулотларига қараганда анча паст бўлишига қарамай рационга киритилиши керак.

Афсуски, кўрилган чоралар етарли бўлмаслиги мумкин. Чунки рационни нафақат янги маҳсулотларни қўшиш, балки зарарлиларини, хусусан, темирнинг сўрилишига халақит берадиган, кальций миқдори юқори бўлганларни йўқ қилиш орқали ҳам ўзгартириш керак. Ҳеч бўлмаганда бир муддат сут ва турли сут маҳсулотларидан воз кечиш тавсия этилади. Худди шу нарса чой ва қаҳва учун ҳам амал қилади.

Бундан ташқари, нон, макарон ва бошқа ун маҳсулотларини ҳам бироз чеклаш керак бўлади. Гап шундаки, буғдой ва бошқа шунга ўхшаш маҳсулотлар организмдаги темирнинг сўрилишига халақит беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Гемоглобинни қандай ошириш мумкин ва бу нима учун зарур?