09:17 / 13.12.2022
1 328

Овқатлангандан сўнг ётиб дам олиш қанчалик зарарли

Овқатлангандан сўнг ётиб дам олиш қанчалик зарарли
Мутахассис овқатлангандан сўнг қандай ҳаракатланиш кераклигини айтди. Тўқ қоринга ётиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, дейди шифокор-гастроэнтеролог, гепатолог Наталья Марченко.

Одатда овқатдан сўнг кўпчилик ётиб дам олишни истайди. Бироқ шифокорнинг айтишича, тамадди қилгандан сўнг ётиш мумкин эмас.

Тананинг горизонтал ҳолатда сфинктерга (массани бир органдан бошқа органга олиб ўтадиган клапан)га босим кучаяди. Соғлом одамда бу дискомфортга, ошқозон-ичак трактида муаммолар бўлганларда бу овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилишига олиб келиши мумкин”, - дейди Марченко.

Бу ошқозонда оғриқ, қориннинг устки қисмида ёқимсиз ҳислар ёки ошқозон шишиши кузатилиши мумкин.
Овқат зарарли таъсир қилмаслиги учун вертикаль ҳолатда туриш лозим. Асосийси ошқозонга босим ўтказмаслик, ўтирган ҳолатда ҳам букчаймаслик. Юриш ва сайрга чиқиш фақат фойдали бўлади, дея тавсия қилади шифокор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Овқатлангандан сўнг ётиб дам олиш қанчалик зарарли