Фото: «Новий очаг»
Касалликнинг айрим турлари энергия ва кучни олиб қўйиши мумкин, аммо баъзи ҳолларда инсон ўзини яхши ҳис қилиш учун шифокор керак эмас. Чунки мунтазам чарчоққа бошқа омиллар сабаб бўлади, деб ёзади «Новий очаг».
Ёмон уйқу
Кунига камида саккиз соат ухлашдан кейин ҳам чарчоқ ҳис қилинса, унда бу миқдор эмас, балки сифат билан боғлиқ. Америка Миллий Уйқу Жамғармаси маълумотларига кўра, соғлом уйқу — бу ярим соат ичида ухлаб қолиш, кечаси бир марта уйғониш ва 20 дақиқа ичида яна қаттиқ уйқуга кетишдир.
Тунги уйқудан максимал даражада фойдаланиш учун кун давомида юришга ҳаракат қилиш, кечқурун кофеинли ичимлик ва оғир овқатлардан воз кечиш, ётоқхонани тез-тез шамоллатиш ва қулай ётоқ ўрнига эга бўлиш лозим.
Ҳаракатсиз турмуш тарзи
Ҳар бир инсон ҳаракатсиз турмуш тарзининг хавфлилиги ҳақида билади. Жисмоний ҳаракатсизликнинг оқибатлари турлича бўлиб, улардан бири мушак массасининг йўқолиши ва тўқималар, шу жумладан, юрак мушакларининг эластиклигининг пасайиши ҳисобланади. Кун бўйи компьютер олдида ўтириш, уйга қисқа пиёда юриш бир соатлик кучли жисмоний меҳнатга тенг. Ўртача жисмоний фаоллик мушакларни мустаҳкамлайди, чидамлилик ва иш фаолиятини яхшилайди.
Жуда кўп спорт турлари билан шуғулланиш
Ҳар бир нарсада ўлчовни билиш керак. Спорт залига ташриф буюргандан сўнг оёқларни ҳаракатлантириш қийин кечса, зудлик билан машғулот дастурини қайта кўриб чиқиш керак. Машқларни бажаргандан кейин озгина чарчоқ кузатилади, лекин ҳаддан ташқари зўриқиш билан организмни қийнаб бўлмайди, чунки ҳамма нарса чарчаш, жароҳатланиш билан якунланиши мумкин.
Суюқликни нотўғри ичиш
Доимий чарчоқнинг сабаби сувсизланиш бўлиши мумкин. Сувнинг афзалликларини ортиқча баҳолаш қийин — усиз организмнинг нормал ишлаши мумкин эмас. Оддий сувни бошқа ичимликлар билан алмаштириб бўлмайди. Мисол учун, газли ичимликлар қонда шакар даражасининг кескин кўтарилишига сабаб бўлади ва кескин пасаяди, бу ҳаддан ташқари чарчоқ ҳисси билан бирга кузатилади. Қаҳва ва чой умуман пешоб ҳайдовчи бўлиб, фақат суюқликни организмдан чиқариб ташлашга ёрдам беради.
Изоляция
Инсон фақат ўз уйи деворлари ичида қулай ҳис қилса ҳам, дунёга чиқиш ва одамлар билан мулоқот қилиш керак. Гарвард тиббиёт мактабига кўра, ижтимоий изоляция ва депрессия ўртасида боғлиқлик бор. Ўзингизни мулоқот қилишдан завқланадиган дўстлар ва танишлар билан ўраб олишга ҳаракат қилиш лозим. Истироҳат боғларида тез-тез сайр қилиш, қизиқишлари ўхшаш одамлар билан учрашиш мумкин.
Янгиликларнинг миқдорини ошириб юбориш
Афсуски, янгиликлар кўпинча фожиали ва қайғули воқеалар ҳақида хабар беради. Бу ташвиш ва қўрқув ҳужумларига олиб келиши мумкин бўлган ҳақиқий стрессдир. Салбий фикрлар асаб тизимини жуда чарчатади ва уйқудан маҳрум қилади. Агар бундай маълумотни қабул қилиш қийин бўлса, янгиликларни кўришни минимал даражага тушириб, саломатликни асраш тавсия этилади.
Инсоннинг ўзига бўлган муҳаббати
Агар бутун ҳаёт учрашув, рўйхат, вазифа ва режалардан иборат бўлса, инсоннинг ўзи учун вақт топиш қийин бўлиши мумкин. Кўп ишлаш ҳиссий ва сурункали чарчоқ синдромининг ривожланишига олиб келади.
Шунинг учун мутахассислар мусиқа тинглаш ёки янги таом тайёрлаш учун камида бироз вақт ажратишга ундайди. Мажбурий эмас, инсон ўзига ёқадиган ишни бажарса, ижобий ҳис-туйғуларга эга бўлади — бу саломатлик ва яхши кайфиятнинг калитидир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...