11:49 / 19.12.2022
1 767

Ибн Синодан тўғри овқатланиш бўйича беш маслаҳат

Ибн Синодан тўғри овқатланиш бўйича беш маслаҳат
Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарида турли касалликларни муолажа қилиш билан бирга, соғлом турмуш тарзи тарғиботига ҳам кенг ўрин берилган.

Абу Али ибн Сино тўғри овқатланиш бўйича 5 та тамойилга амал қилишни тавсия қилган. Бу ҳақда парҳезшунос Гули Шайхова маълум қилди.

Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарида турли касалликларни муолажа қилиш билан бирга, соғлом турмуш тарзи тарғиботига ҳам кенг ўрин берилган. Буюк табиб соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишда тўғри овқатланишга алоҳида урғу беради.

Тўғри овқатланиш бўйича 5 та тамойилга амал қилишни тавсия қилади:
- овқатни фақат очлик ҳисси бўлганда истеъмол қилиш;
- янги пиширилган овқатларни истеъмол қилиш;
- таомни руҳий ва жисмоний тинч ҳолда истеъмол қилиш;
- секин, шошмасдан, яхшилаб чайнаб ейиш;
- овқатни кўп исътемол қилишдан тийилиш.

Шунингдек, Ибн Сино “Тиб қонунлари”да мижоз концепсиясини ишлаб чиқади. Унга кўра, инсон мижози озиқ-овқат мижози билан мос келиши лозим. Йўқса, турли касалликлар ривожланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ибн Синодан тўғри овқатланиш бўйича беш маслаҳат