21:03 / 27.12.2022
1 722

Тумовни қандай қилиб тезда даволаш мумкин?

Тумовни қандай қилиб тезда даволаш мумкин?
Фото: Pinterest
Шамоллашнинг ўнлаб сабаблари бўлиши мумкин: ЎРВИ ва бошқа инфекциялар, мавсумий аллергия, гормонал ўзгаришлар ёки ҳаво ҳароратнинг кескин ўзгариши. Аммо бу муҳим эмас, нима бўлишидан қатъи назар, муаммодан халос бўлишнинг оддий усуллари мавжуд. Улардан баъзилари фақат вақтинча таъсир қилади, аммо бошқалари тумовни тез ва доимий равишда даволашга ёрдам беради, деб ёзади Lifehacker.

Иссиқ чой ичинг
Ёки бошқа иссиқ ичимлик ичиш мумкин. Асосийси, у куйдирмаслиги керак. Иссиқлик ва буғ бурун бўшлиғида қон айланишини оширади. Натижада, бурун оқиши камаяди, нафас олиш осонлашади.

Иложи борича кўпроқ суюқлик ичинг
Юқоридаги фикрни ҳисобга олган ҳолда, суюқлик илиқ бўлса, шунда таъсир кучаяди. Аммо хона ҳароратидаги сувлар ҳам фойдали. Чунки организмда сув етишмаса, бурун ҳам битади. Бурун бўшлиғидаги шилимшиқ суюқлик қурийди, қалинлашади ва бу бурун тиқилишига олиб келади. Бундан ташқари, бундай ҳолатда вирус ва бактериялар ўзини эркин ҳис қилади, яъни касаллик чўзилиши ёки шамоллашдан халос бўлиш қийинлашиши мумкин.

Ингаляцияни амалга оширинг
Ингаляция қилиш шамоллаш аломатларини, шу жумладан умумий тумовни кескин камайтиради ва касаллик вақтини қисқартиради.
  • Идишда тоза сувни қиздирилади. Уни қайнатишнинг ҳожати йўқ, суюқлик устида буғ ҳосил бўлиши етарли.
  • Сув идишини столга ёки бошқа қулай горизонтал юзага қўйиш ва юзни 20-30 дақиқа ушлаб туриш керак.
  • Бурун орқали чуқур нафас олинади. Балғамдан халос бўлиш учун куч билан нафас чиқаришга ҳаракат қилиш лозим.
  • Нафас олиш учун сувга бир неча томчи эфир мойи қўшиш мумкин.

Иссиқ душ қабул қилинг
Ингаляция ёки иссиқ чой сингари, душ ҳам тумовни самарали равишда тўхтатади ва бурун тиқилиб қолишини бартараф этади.

Бурун учун илиқ компресс қилинг
Бурунга иссиқ намланган салфетка кунига 3-4 марта 2-3 дақиқа давомида қўлланилади.

Бурунни шўр сув билан ювинг
Дорихонада тайёр туз аэрозолини сотиб олиш ёки уни уй шароитида тайёрлаш мумкин. Рецепт оддий: бир стакан (240 мл) илиқ сувга ½ чой қошиқ туз ва бир чимдим истеъмол содаси қўшилади. Нохуш аломатлар тўлиқ йўқолгунча бурун ушбу эритма билан кунига 3-4 марта ювилади.

Бурун спрейи ёки томчиларидан фойдаланинг
Улар бурун битишини бартараф этади. Натижада бурун оқмайди ва ундан эркин нафас олиш мумкин. Ушбу сеҳрли эффект, қоида тариқасида, бир неча соат давом этади, кейин жараённи такрорлаш керак. Шуни эсда тутиш керак: бундай воситаларни 3 кундан ортиқ ишлатмаслик керак.

Шифокорга мурожаат қилинг
Бурун оқиши алоҳида касаллик эмас, фақат аломатдир. Ундан бутунлай халос бўлиш учун уни келтириб чиққан касалликни енгиш керак. Бу энг самарали профессионал шифокор терапевт ёки ЛОР мутахассис назоратида амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тумовни қандай қилиб тезда даволаш мумкин?