Фото: «wday.ru«
«Доктор, бутун танам ёняпти». Беморлар ҳарорат кўтарилганда шифокорларга шундай сўзлар билан шикоят қилади. Термометр кўрсаткичи пасайгани билан беморни иссиқлик ҳовури тарк этмайди. Томоқ оғриғи, шамоллаш ва гриппдан ташқари баланд иситма яна нималар билан боғлиқ бўлиши мумкин?
Ушбу ҳолатнинг бир нечта сабаблари бор:
Вегетатив қон-томир дистонияси — танада иситманинг тез-тез қайтарилишининг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Анализ ва чуқур тиббий таҳлиллардан сўнг охирги ташхисни шифокор белгилайди. Одатда бундай ҳолларда одамда қон босимининг ортиши, юрак санчиши ва шу соҳада оғриқ, судурги, кайфиятнинг кескин ўзгариши ва қўл-оёқ бармоқларининг совуқ қотиши каби симптомлар биргаликда кузатилади. Бундан ташқари, вестибуляр ҳаракат фаолияти тўхтайди, бош айланиши содир бўлади. Ўзини ёмон ҳис қилишнинг олдини олиш учун тўғри овқатланиш, тоза ҳавода сайр ва кун тартибига риоя қилиш талаб этилади.
Баъзи аёллар ҳайз пайтида танада ҳароратни сезишади. Ҳайз бошланишида аёлнинг танасида юзага келадиган гормонал ўзгаришлар, қориннинг пастки қисмида енгил оғриқлар, бош айланиши ва тошқиндек туйиладиган танадаги иссиқлик тўлқинлари ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳайз олди синдроми аёлларда тез-тез учрайди ва кўп ҳолларда жиддий касалликдан ишора эмас.
Нима учун ёши катта аёлларда ҳарорат кўтарилади? Эҳтимол, бу кескин гормонал ўзгаришлар юз берадиган климакс даври билан боғлиқдир. Шунингдек, бунга юз ва тананинг қизариши, юракнинг тез-тез уриши каби симптомлар ҳам қўшилади. Очиқ ҳавода сайр, соғлом овқатланиш, гормонларни алмаштириш терапияси ҳамда антидепрессантлар ушбу вақтинчалик давом этувчи даврдан ўтиб олишга ёрдам беради.
Қон босими юқори бўлган(гипертоник) беморларнинг ҳарорати баъзан уйқу пайтида баландлайди. Чунки қон босимининг ошиши асосан кечаси содир бўлади. Беморнинг юзи қизариб кетади, терлаш кучаяди, юрак санчиши ҳам мумкин.
Кўпгина касалликларнинг назариясига қарамай, иситманинг энг кенг тарқалган сабаби — оддий стрессдир. Ҳаяжон, ғазаб, қўрқув — умуман, ҳар қандай туйғу натижасида одам терлаши ва асабийлашиши мумкин.
Танадаги иситма белгиларининг узоқ муддат мобайнида намоён бўлиши билан сиз шифокор билан маслаҳатлашингиз керак. Соғ бўлинг!
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади