18:31 / 17.01.2023
329

Стресс сизга жиддий зарар етказаётганининг 5 аломати: Ниманидир ўзгартиришингиз керак

Стресс сизга жиддий зарар етказаётганининг 5 аломати: Ниманидир ўзгартиришингиз керак
Фото: «traveltimes.ru»
Гоҳида шундай кунлар бўладики, сиз тушуниб қоласиз: ҳаёт жуда оддий. Бу худди ёнаётган велосипедда юришга ўхшайди — сиз ва атрофингиздаги ҳамма нарса олов ичида қолгандек. Баъзан эса шунчаки туйғулардан кўра ноаниқ ва ақлни оздирар даражада нимадир бўладики, у ўта нозик ва тушунарсиз ҳиссиёт — сурункали стресс белгилари бўлиши мумкин. Бу белгилардан бирортасини ўзингизда сезсангиз, ҳар куни дам олишга вақт ажратинг: пиёда юринг ёки телефонингизни бир соат ўчириб қўйинг.

Дам олиш кунларидаги бош оғриғи

Дам олиш кунларидаги бош оғриғи доимий мигренни қўзғатиши мумкин, — дейди Вашингтон университети Бош оғриғи клиникаси директори доктор Тодд Шведт. Бунга йўл қўймаслик учун у дам олиш кунларида, айниқса, овқатланиш ва ухлаш тартибига риоя қилишни маслаҳат беради.

Жағлардаги оғриқ

Тиш шифокори Метю Мессина тушунтирганидек, жағ оғриқларининг сабаби одамнинг уйқу пайтида тишларини ғижирлатиши туфайли юзага келади. Шифокорнинг сўзларига кўра, бу ҳолда тунги тишлар учун қобиқ-мослама сотиб олиш ҳақида тиш шифокори билан маслаҳатлашиш керак — уни ишлатадиган одамларнинг 70 фоизи бруксизмдан халос бўлади ёки унинг интенсивлиги камаяди.

Ғайритабиий тушлар

Психология бўйича профессор Розалинд Картрайтнинг қайд этишича, туш кўрганда улар одатда ижобий маънога эга бўлса, эрталабки кайфият тунда уйқуга ётган вақтдагидан яхшироқ бўлади. Бироқ инсон ёмон туш кўрса, тушдаги воқеалар такрорланади. Бунга йўл қўймаслик учун кечаси етти-саккиз соат мобайнида ухлаш лозим. Шу билан бирга, уйқуга ётишдан аввал спиртли ва кофеинли ичимликлар ичиш тавсия этилмайди.

Тиш милкларидан қон кетиши

Бразилиялик олимлар томонидан ўтказилган 14 та тадқиқот таҳлилига кўра, стрессга учраган одамларда периодонтал касалликларга чалиниш эҳтимоли кўпроқ бўлади. Чунки стресс гормони — кортизол даражасининг кўтарилиши иммунитет тизимини заифлаштиради ва бактерияларнинг милкларга ҳужум қилишига имкон беради. Шу боис периодонтолог Престон Миллер овқатланиб бўлгач, ҳар гал тишларни ювишни ва стрессни камайтириш учун жисмоний машқлар қилишни маслаҳат беради.

Қорин оғриғи

1 минг 953 киши қатнашган тадқиқот шуни кўрсатдики, кучли даражадаги стрессни бошдан кечирган одамлар қорин оғриғидан уч баробар кўпроқ азият чекади. Олимларнинг таъкидлашича, бу ичак ва мия нерв йўлларининг умумий бўлганлиги сабабли юзага келади. Шунинг учун иккала орган ҳам стресс ҳақида сигнал олади. Тадқиқот муаллифлари психотерапия, медитация ва тренинглар ёрдамида оғриқ билан курашишни тавсия қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Стресс сизга жиддий зарар етказаётганининг 5 аломати: Ниманидир ўзгартиришингиз керак