00:31 / 18.01.2023
237

Мутахассис: Салбий ҳис-туйғулар саратонни ривожлантириши мумкин

Мутахассис: Салбий ҳис-туйғулар саратонни ривожлантириши мумкин
Салбий ҳис-туйғулар инсонларда онкологик касалликларни ривожлантириши мумкин. Бундай тўхтамга олимлар сичқонлар устида ўтказилган тажрибалар асосида келишди.

Сибир Цитология ва генетика институти олимлари давомли стресс ва депрессия инсонларда саратон касаллигини қўзғатиши мумкинлигини аниқлашди.

Айтилишича, нотўғри генетик маълумотга эга бўлган ҳужайралар тананинг маълум бир жойида тўпланганда саратон пайдо бўлади.
Соғлом иммун тизими одатда улар билан муваффақиятли курашади, аммо агар муваффақиятсизликка учраган бўлса, мутацияга учраган ҳужайралар қаршиликка дуч келмасдан, ўсимта ҳосил қилади.

Стресс ҳолатида буйрак усти безлари кўпроқ норадреналин ва кортизол ишлаб чиқаради. Ушбу гормонларнинг иккаласи ҳам ўсимта ҳужайраларини "уйғотувчи" махсус оқсилларни чиқарадиган иммун тизимининг ҳужайраларига таъсир қилади.

Албатта, бу оғир ҳиссий лаҳзаларни бошдан кечирган ҳар бир инсон саратон касаллигига дучор бўлади дегани эмас. Стресснинг пайдо бўлиши ва унинг ўтиб кетиши бу нормал ҳолат. Лекин стресс ҳолатини сурункали бошдан кечирувчи инсонларда кўпинча доимий чарчоқ ва қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар вужудга келади. Бунда иммун тизими аллақачон нотўғри ишлаётганлиги сабабли ўсимта пайдо бўлиш эҳтимоли юқори.

Лаборатория сичқонларидан фарқли ўлароқ, инсонда бу тажрибани амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун, олимлар ретроспектив маълумотларга асосланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Мутахассис: Салбий ҳис-туйғулар саратонни ривожлантириши мумкин