00:00 / 11.02.2023
678

Юрак билан боғлиқ муаммолардан дарак берувчи 7 та аломат

Юрак билан боғлиқ муаммолардан дарак берувчи 7 та аломат
Юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини англатадиган огоҳлантириш аломатлари ва хавф омиллари бор, деб ёзади Лиса нашри.

Ирсият

Бу биринчи белги. Оғир юрак-қон томир касалликлари ирсиятда бўлса, унда ёшдан қатъий назар, кардиологга тез-тез мурожаат қилиш зарур. Бунда нафақат ота-оналар, балки бобо-бувилар, ака-ука ва опа-сингилларни ҳам ҳисобга олиш керак. Агар уларнинг бирортасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, инфаркт, инсулт, аритмия бўлса (аввал бошдан кечирган бўлса ҳам), бу кардиолог билан боғланиш учун сабабдир. Шифокор хавф даражасини аниқлайди ва ўз вақтида чоралар кўриш учун қанчалик тез-тез текширувдан ўтиш кераклигини айтади: ҳам профилактик, ҳам терапевтик.

Чарчоқ, умумий ҳолсизлик

Ҳар қандай жисмоний фаолликдан тез чарчаб қолсангиз, секинроқ юринг, нафас қисилиши, зинапоядан кўтарилишда дам олиш зарурати ҳам диққат қилиш керак бўлган белгилардир. Аксарият одамлар ҳолсизлик ва жисмоний фаолиятга чидамсизлигини уйқу етишмаслиги, оғир иш, нотўғри турмуш тарзи билан боғлайди. Ва кимдир ҳақида 35-40 ёшда юқори қон босими ёки инфаркт бўлибди, деган гапни эшица, бу касаллик қаердан пайдо бўлди экан, деб ҳайрон қолишади. Аслида, юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолар юқоридаги белгилар кўринишида намоён бўлади. Шунга ўхшаш аломатлар кузатилса, ҳеч йўқ терапевт қабулида бўлинг — у сизни мутахассисга йўналтиради.

Ўзгарувчан қон босими

Фото: Лиса
Сиздаги қон босимда “сакраб кетувчи” хусусият борми? Бу юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоларнинг яна бир белгисидир. Бундан ташқари, босим ҳам ошиши, ҳам камайиши мумкин. Қолаверса, иккала қўлда босимни ўлчаш ва сезиларли фарқ бор-йўқлигини аниқлаб кўриш муҳимдир. Юқори ва пастки кўрсаткичлар ўртасидаги катта фарқ ҳам огоҳлантирувчидир.

Қон босим охирги соатларда доимги қийматдан (масалан, 110/70 дан 90/60 га) ўзгарган бўлса, бу ҳам шифокор билан боғланиш учун сабабдир. Аммо, агар сизда қон босими доимо паст бўлса, унда бу норманинг бир вариантидир. Нимадир нотўғри эканини ҳис қилсангиз ва бу босимнинг пасайиши билан тасдиқланса, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Ёдда тутинг: 30 ёшдан ошган барча беморларнинг қон босимини мунтазам равишда ўлчаш керак.

Қон таҳлилида юқори холестерин

Беморлар, айниқса, ёшлигида муаммони нотўғри овқатланиш билан боғлаб, кўпинча бунга аҳамият бермайдилар. Шунингдек, шифокорларнинг ўзлари ҳам умумий холестериннинг юқори даражасини кўриб, беморни ҳар доим ҳам қўшимча текширувга юбормайди. Ёдда тутингки, ҳеч бўлмаганда липид профилини батафсил ўтказиш керак — LDЛ, ҲДЛ, триглисеридлар миқдорини лаборатория шароитида текшириш зарур. Шу билан бирга, қон томирларининг деворларига ёпишиб қоладиган холестерин нормал қон оқимига халақит берадиган тиқинларни ҳосил қилади. Бу соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.

Кўкрак қафасида оғриқ

Бунинг сабабини аниқлаш учун яхшиси мутахассис билан боғланган афзал. Юрак оғриғи бошқа хасталиклардан қуйидаги аломатлари билан ажралиб туради:

- Босувчи ва сиқувчи оғриқ;
- Кўкрак қафасида қайноқ ҳиссиёт;
- Оғирлик ҳисси, кўкрак соҳасига кучли босим;
- Жисмоний ёки ҳиссий стресс билан боғлиқлик мавжудлиги;
- Оғриқнинг чап қўл, чап елка ва пастки жағда тарқалиши.

Агар оғриқ санчувчи, кесувчи хусусият билан кузатилса, бу юракдан эмас. Юрак оғриғи узоқ давом этади деган фикр нотўғри. Вақт ўтиши билан у тезда ўтиб кетадиган ҳолатга айланиб бориши мумкин. Оғриқ ўтиб кетгач, кўпчилик бу аломатда хавфни кўрмайди. Шунинг учун, ҳар қандай табиат ва такрорланувчи кўкрак қафасидаги оғриқлардан кейин имкон қадар тезроқ шифокор билан маслаҳатлашиш муҳимдир. Бу нима бўлишидан қатъий назар, касалликнинг асл моҳиятини аниқлашга ёрдам беради.

Ҳаво етишмаслиги

Агар нафас олиш қийинлашса, тўлиқ нафас ололмайсиз ёки “ҳаво етишмаслиги” ҳисси пайдо бўлади. Чуқур нафас олмоқчи бўлсангиз ҳам бунинг имконини қилолмайсиз. Бироқ, ҳар доим ҳам нафас қисилиши ва ҳаво етишмаслиги ҳисси юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммоларни кўрсатмайди. Бунинг сабаби ўпка патологияси, анемия, қалқонсимон без касалликлари бўлиши мумкин. Аниқ ташхислаш учун терапевт ёки кардиолог билан боғланиш зарур.

Ритм бузилиши, юрак етишмовчилиги

Юрак уришларини ўтказиб юборсангиз, пауза қилсангиз, у жуда тез ёки жуда секин ураётганини ҳис қилсангиз, шифокорга мурожаат қилинг. Буларнинг барчаси юрак-қон томир касалликларининг белгиси бўлиши мумкин, шунингдек, қалқонсимон безнинг патологияси, ошқозон-ичак тракти касалликлари ёки анемия аломати бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Мутахассисгина тегишли текширувни тайинлайди, сабабини топишга ёрдам беради ва ўз вақтида даволашни бошлайди. Ўзингизга ташхис қўйишга уринманг, бу вазиятни янада оғирлаштиради. Тажрибали шифокор муаммони ҳал қилиш, соғлиғингиз ва ҳаётингизни сақлаб қолиш имкониятига эга бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Юрак билан боғлиқ муаммолардан дарак берувчи 7 та аломат