Қон босимининг кўтарилишига биз истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида бўлган натрий салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бошқа бир минерал — калий эса уни зарарсизлантиришга ёрдам беради. Сурункали юқори қон босими борларга иложи борича кўпроқ калийга бой таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади. The Voice нашри қон босими юқори инсонларга тавсия этиладиган маҳсулотлар ҳақида маълумот берди.
Ёғсиз пишлоқ
Ушбу фойдали маҳсулот қоматга зарар бермайди, юрак фаолиятини нормаллаштиради, қон томирларини кенгайтиради ва калсий, магний ва калийнинг ажойиб манбаи ҳисобланади. Яхши натижага эришиш учун ёғсиз пишлоқни мунтазам равишда истеъмол қилиш керак: кунига 100 грамм порсия пишлоқ етарли бўлади.
Қизил булғор қалампири
Ширин, қарсиллайдиган қизил булғор қалампирини истеъмол қилинг. Булғор қалампирида кўп миқдорда C витамини мавжуд, шунинг учун гипертония билан оғриган беморларга иложи борича бу маҳсулотни истеъмол қилиш тавсия этилади. Кунига иккита яхши пишган сабзавотни истеъмол қилиш қон босимини нормаллаштиришга ёрдам беради.
Лосос балиғи
Омега-3 ёғ кислоталарининг юқори миқдори туфайли бу мазали балиқ юқори қон босимини камайтиришга самарали ёрдам беради. Иложи борича тез-тез лосос балиғини истеъмол қилишга ҳаракат қилинг: ҳафтасига 3 марта 100-150 граммдан балиқ истеъмол қилинса, қон босими нормал даражада сақланиб туради.
Сули ёрмаси
Шифокорлар гипертония билан оғриган беморларга ҳар куни эрталаб сули ёрмасини истеъмол қилишни тавсия қилади. Сули ёрмасининг фойдали жиҳатларини тадқиқотлар тасдиқланган: у организмни кучли антиоксидант бўлган селен билан мукаммал таъминлайди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг