18:38 / 17.05.2023
342

Нафас олиш қийинлашганда нима қилиш керак?

Нафас олиш қийинлашганда нима қилиш керак?

Фото: Wday

Ҳар ким ҳам нафас олиш қийинлашиб қолганда нима қилишни билмай саросимага тушиб, ваҳима кўтариши табиий. Нафас қисилиши бирор касалликнинг аломати ёки нотўғри турмуш тарзининг натижаси бўлиши мумкин.

Нима учун нафас олиш қийинлашади ва бунинг сабаби қандай аниқланади?

Агар одамда нафас олиш муаммоси бўлса, ҳолатнинг ёмонлашишига нима сабаб бўлганини аниқлаш керак. Вазиятни мустақил таҳлил қилиш нотўғри тахшис ва даволашга олиб келиши мумкин. Фақат тиббий муассаса мутахассислари аниқ ташхис қўяди.

Қуйидагилар нафас қисилиши ва нафас олиш қийинлашувига сабаб бўлади:

  • юрак ёки қон томирлар билан боғлиқ муаммолар;
  • бронхиал астма;
  • стресс;
  • прогрессив анемия;
  • кўкрак қафасининг шикастланиши;
  • аллергик реакция;
  • ортиқча вазн;
  • томоққа бегона жисмнинг тиқилиб қолиши;
  • бошқа омиллар.

Нафас олиш қийинлашганда нима қилиш керак?

Бўғилиш ҳужуми ваҳима келтириб чиқаради, шунинг учун жабрланувчи муаммони мустақил равишда енгиши қийин. Бундай вазиятда ёрдам бериш учун одамни тинчлантириш ва уни бир муддат қоғоз пакет ёки букланган кафтлар билан нафас олдириш керак. Бундай усуллар қон томири кенгайишига ҳисса қўшадиган карбонат ангидрид концентрациясини оширади.

Ҳужумдан сўнг оддий, бўшаштирувчи машқларни бажариш керак:

  • нафас олаётганда 6 гача сананг;
  • нафас чиқараётганда эса 8 гача сананг;
  • тилингизни ташқарига чиқарган ҳолда тез-тез нафас олинг ва чиқаринг.

Вазиятни яхшилаш учун барча босқичларни бир неча марта такрорлаш лозим.

Бирор касаллик аниқланмаган, аммо ҳамон нафас олишингиз қийин кечяпти. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?

Нафас олиш қийинлишувининг сабабларидан бири нотўғри турмуш тарзи ва зарарли овқатларни истеъмол қилишдир. Кўп миқдордаги шакар, кимёвий қўшимчалар ва бошқа моддалар қонни қуюқлаштиради ва ички органларга кислород етиб боришини қийинлаштиради.

Қон айланишини яхшилаш учун диетангизни ўзгартиринг. Сабзавот ва мевалар истеъмол қилинг, етарлича тоза сув ичинг, гўшт истеъмолини камайтиринг ва шакар, ун маҳсулотларини рациондан чиқариб ташланг.

Нафас олиш қийинлиги қандайдир касаллик аломатидир. Вазиятни оғирлаштирмаслик учун мустақил равишда даволанмаслик керак. Фақат шифокор аниқ ташхис қўйиши ва тўғри даволанишни буюради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нафас олиш қийинлашганда нима қилиш керак?