15:02 / 15.08.2023
289

Буйракда тошлар борлигини билдирувчи 6 та аломат

Фото: “Новий очаг”

Шифокорларнинг сўзларига кўра, катта инсонларнинг 10-15 фоизи ҳаётида буйракда тош пайдо бўлиши каби нохуш касалликка дуч келади. Айниқса, 40 ёшдан 60 ёшгача бўлган инсонларда хавф ортади. Бундан ташқари, аллақачон буйрагида тоши бор беморларда янги тош пайдо бўлиш эҳтимоли 50 фоизга ошади. Шунинг учун ҳам касалликнинг дастлабки белгиларини билиш жуда муҳим, деб ёзади “Новий очаг”.

Тўсатдан кучли оғриқнинг кузатилиши

Қорин бўшлиғида ёки белнинг бир томонида жуда кучли оғриқ буйрак тошларининг энг кенг тарқалган аломатидир. Унинг интенсивлиги ва кучи кўпинча туғуруқ оғриғи билан таққосланади ва организм ҳолати ҳам, вақт ўтиши ҳам муаммони бартараф этмайди. Тошнинг ҳаракатланиши билан оғриқ соҳаси ўзгариши мумкин.

Пешобда қон пайдо бўлиши

Пешобда қон томчилари пайдо бўлиши организмда бирор муаммо борлигининг белгисидир. Агар шунга ўхшаш ҳолат кузатилса, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш жуда ҳам муҳим. Шуни эсда тутиш керакки, буйрак тошлари пешобдаги қоннинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир.

Кўнгил айниши, қайт қилиш ва рангпарлик

Кўнгил айниши, қайт қилиш, терлаш ва рангпарлик ҳам буйракда тош мавжудлигининг белгиси бўлиши мумкин. Гап шундаки, тош буйракнинг нормал ишлашига халақит беради ва хавфли моддалар организмда қолиб, инфекциянинг ривожланишига ва заҳарланиш белгиларига ўхшаш аломатларга олиб келади.

Буйракда тош пайдо бўлишининг қандай олдини олиш мумкин?

Буйракда тош пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири бу организмдаги сувнинг етишмаслиги. Сув пешобдаги ушбу моддаларнинг концентрациясини суюлтиришга ёрдам беради, улар кейинчалик қаттиқлашади ва тошга айланади. Шунинг учун иссиқ мавсумда намлик ва ичимликнинг мувозанатига риоя қилишни кузатиш муҳимдир.

Назорат қилиниши керак бўлган яна бир муҳим омил — туз миқдори. Натрийга бой рацион сийдикдаги калсийни кўпайтиради, бу эса оксалат ёки фосфор билан бирлашиб, буйрак тошларини ҳосил қилади. Ҳаттоки ортиқча ҳайвон оқсили ҳам буйрак тошлари хавфини оширади, чунки у организмдаги пешоб кислотаси миқдорини оширади, бу ҳам буйрак тошларини ҳосил қилиши мумкин.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Буйракда тошлар борлигини билдирувчи 6 та аломат