Қон босими касаллигига чалинган беморлар таомномасида минерал моддалар ва В, С, Р витаминлари етарли миқдорда бўлиши керак. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Маслаҳат поликлиникаси мудири Ойбек Ўринов маълум қилди.
“Албатта. Бироқ гипотония белгилари кузатилганда, энг аввало, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда бирон бир яширин кечаётган жиддий касалликни ўтказиб юбориш мумкин”, — дейди мутахассис.
Шунингдек, гипотониклар ҳар куни бошқаларга нисбатан 2-3 стакан кўпроқ сув ичишга одатланишлари керак. Спорт билан шуғулланиш ҳам қон босими пасайишининг олдини олишга ёрдам беради. Бунинг учун пиёда сайр қилиш, сузиш, серҳаракат ўйинлар билан машғул бўлиш лозим. Бу эса организмда қон айланишини яхшилаб, тана аъзоларининг бир маромда ишлашини таъминлайди.
Қулоқларнинг оғриқли нуқтаси ва қўл ва оёқлардаги бармоқлар учини уқалаш ҳам организм фаолиятига ижобий таъсир этади.
“Бундан ташқари, ушбу касалликка чалинган беморлар таомномасида минерал моддалар ва В, С, Р витаминлари етарли миқдорда бўлиши керак. Айниқса, гипотонияда сули ёрмаси ва гречихадан тайёрланган бўтқалар жуда фойдали. Лекин хамир ва ёғли овқатларни камроқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ”, дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, уй шароитида шўр балиқ, зираворлар билан ишлов берилган гуруч истеъмол қилиш, қаҳва ичиш (қачонки уни кам истеъмол қиладиган инсонлар ичганда) қон босимини оширади.
Бироқ шўр маҳсулотлар билангина қон босимини кўтариш тўғри эмас. Боиси натрий юрак етишмовчилиги (айниқса, ёши катта инсонларда) ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди?
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди
Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб?
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради
АҚШда мушук университет дипломини олди: унга “фан доктори” даражаси берилди
Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди
АҚШ Раисийнинг ўлими ортидан Учинчи жаҳон уруши бошланишидан қўрққан