19:50 / 07.09.2023
198

Қалқонсимон безга зарар келтирадиган 10 та маҳсулотни биласизми?

Фото: “Домашний очаг”

Организм учун муҳим саналган қалқонсимон безнинг зарарланишига ножўя хатти-ҳаракат ёки нотўғри овқатланиш ҳам таъсир қилиши, бунинг ортидан эса саломатликда турли муаммолар кузатилиши мумкин.

Сув ўтлари ва денгиз карами

Мазкур маҳсулотлар йодга бой ҳисобланади. Йод эса қалқонсимон безнинг фаол ишлаши ва тиреопроп гормонларини ишлаб чиқариши учун зарур. Аммо гипертиреоз ёки қалқонсимон без ишлаб чиқарадиган гормонлар меъёридан кўп бўлса, таркибида йод кўп бўлган маҳсулотлардан тийилиш керак. Бўлмаса без керагидан ортиқ даражада фаол ишлайди, бу эса муаммо келтириб чиқариши мумкин.

Карам

Нафақат карам, балки бошқа крестгуллилар оиласига кирадиган — брокколи, гулкарам ҳам қалқонсимон без учун зарарли бўлиши мумкин. Гап шундаки, мазкур сабзавотлар таркибидаги специфик моддалар, қалқонсимон безнинг йодни қайта ишлаши ва унинг функциясига таъсир қилади. Аммо термик ишловдан кейин уларни бемалол истеъмол қилса бўлади.

Сабзавот ва кўкатлардан тайёрланган смузи

Смузи таркибидаги сабзавот ва кўкатлар қалқонсимон без функциясини секинлаштиради. Улар суюқ ҳолга келтирилганида икки карра зарарлироқ бўлади. Яхшиси сабзавот ва кўкатларни “ичманг”, енг.

Соя

Соя ва ундан тайёрланган маҳсулотлар қалқонсимон без томонидан ажратилган гормонларни организмга сингишига халақит қилади. Қалқонсимон без касаллиги ташхиси қўйилган бўлса, соя истеъмол қилишдан воз кечинг, тиреотроп гормонлар меъёридан бир оз кам бўлса ҳам уни камайтириш тавсия қилинади.

Глютен

Селиакия (глютенни кўтара олмаслик) касаллиги бўлмаса, глютенсиз парҳезга ўтиш қалқонсимон без фаолиятини яхшилаши исботланмаган. Лекин селиакиядан азият чекканларнинг аксари қисмини қалқонсимон безида муаммо бор беморлар ташкил қилади.

Шакар

Фото: “Домашний очаг”

Шакар тўғридан-тўғри қалқонсимон безга таъсир қилмайди, лекин иккинчи турдаги қандли диабет касаллигини ривожлантириши мумкин. Бундай беморларнинг эса қалқонсимон безида муаммо кузатилади. Шу сабаб шакарни кам миқдорда истеъмол қилиш лозим.

Сунъий ширин қиладиган қўшимчалар

Сунъий ширин қиладиган қўшимчалар ичаклар микрофлорасига салбий таъсир қилади бу эса қалқонсимон безга ҳам таъсир қилмай қолмайди.

Туз

Туз қалқонсимон без учун зарарли бўлмаслиги мумкин, қачонки меъёрдан ошириб юборилмаса. Шу сабаб натрийни назорат қилиш, истеъмол маҳсулотларига эътибор бериш керак.

Қайта ишланган гўшт

Фото: Grazia


Қайта ишланган гўшт маҳсулотларига қўшиладиган каррагенан ва полисорбат 80, аутоиммун касалликлар қалқонсимон безда муаммо, шунингдек, иккинчи турдаги қандли диабетни келтириб чиқариши мумкин.

Баъзи балиқ маҳсулотлари

Tунeц, скумбрия ва найзабалиқлардан воз кечган яхши. Гап шундаки, ушбу балиқларда, кимёвий жиҳатдан йодга ўхшаш бўлган симоб миқдори юқори бўлади. Катта миқдордаги симоб нафақат қалқонсимон бездан етарли миқдорда гормон ажралиб чиқишига қаршилик қилади, балки аутоиммун касалликлари пайдо бўлиш хавфини оширади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қалқонсимон безга зарар келтирадиган 10 та маҳсулотни биласизми?