23:48 / 22.11.2023
263

Шамоллаш мавсуми: Касал бўлмаслик учун рационга қандай маҳсулотлар қўшиш керак?

Фото: “Новий очаг”
 

Бурун оқиши, ҳарорат кўтарилиши, терлаш каби симптомлар касаллик бошланаётганидан дарак беради. Организмдаги бу каби аломатлар кишини ҳолдан тойдиради, кучсизланишига олиб келади. Рационнинг тўғри бўлиши ва фойдали маҳсулотлардан иборат таомларни истеъмол қилиш эса иммунитетни мустаҳкамлаш ва уйқунинг меъёрда бўлишига катта ҳисса қўшади.

Мойчечакли чой

Мойчечакли чой организмни антибактериаль фаоллигини жадаллаштиради, иммунитетни ҳимоя қилади ва уйқуни яхшилайди. Тадқиқотлардан бирида, она бўлган аёлларнинг бир неча ҳафта давомида мойчечакли чой истеъмол қилганидан кейин аҳволи яхшилангани маълум бўлган. Ушбу чойни нафақат иссиқ, балки совуқ ҳолда ҳам ичиш мумкин. Шунингдек, ундан смузи ва сули ёрмасидан бўтқа тайёрлаш учун ҳам фойдаланса бўлади.

Куркума

Яллиғланишга қарши самарадор бўлган куркумин, иммун ҳужайралари фаоллигини ва антитананинг хусусиятини оширади. Янада фойдали бўлиши учун эса уни қора мурч билан қўшиш тавсия қилинади. Ушбу аралашмани смузи, шўрва ва сабзавотлардан тайёрланадиган таомларга қўшишингиз мумкин.

Қуритилган олча

Антиоксидантларнинг кони ҳисобланган қуритилган олча юқори нафас йўлларидаги касаллик билан боғлиқ симптомларни бартараф этади, иммун тизимини мустаҳкамлайди. Таркибидаги мелатонин сабаб тиниқиб ухлаш таъминланади. Киши тиниқиб ухлаганидан кейин вирус юқиши ва касалликка чалиниш эҳтимоли камаяди.

Ёнғоқ

Яллиғланишга қарши энг яхши маҳсулотлардан бири бўлган ёнғоқ иммун тизимини мустаҳкамланишида муҳим роль ўйнайдиган озуқа моддалари, хусусан, E витамин ва B6 мўл бўлади. Стресснинг назорат қилинмаслиги иммунитетга таъсир қилади, ёнғоқ эса стрессни камайтиради. Ёнғоқ ва қуритилган олча эса нонушта учун айни муддао.

Зайтун ёғи

Антибактериаль хусусиятга эга бўлган зайтун ёғи кўплаб яллиғланиш жараёнлари, қандли диабет, ичак касалликлари ва семириб кетишни олдини олади. Самарага эришиш учун салатга зайтун ёғи қўшиш кифоя қилинади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шамоллаш мавсуми: Касал бўлмаслик учун рационга қандай маҳсулотлар қўшиш керак?