Куз ва қиш фасли нафас йўллари учун энг оғир вақтдир. Аввал аллергия мавсуми, кейин ЎРВИ вақти. Яхшиямки, баъзи маҳсулотлар нафас олиш йўлларини яхшилашга ёрдам беради. “Новый очаг” нашри уларнинг бир нечтасини санаб ўтди.
Олма
Бу меваларда фенолик кислоталар ва флавоноидлар кўп бўлиб, улар нафас йўлларида яллиғланишни камайтиради. Айтганча, айниқса чекувчилар учун олма жуда ҳам фойдалидир, чунки улар ўпкани ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Зайтун ёғи
Зайтун ёғида мавжуд бўлган моно ва тўйинмаган ёғлар, фитонутриентлар нафақат тери, соч ва юрак учун фойдали, балки ўпка саломатлиги учун ҳам муҳимдир. Зайтун ёғи ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ хавф-хатарларга қарши курашишда ёрдам беради: агар у мунтазам равишда истеъмол қилинса, ҳужайраларни кислород билан таъминланишини яхшилайди, юрак фаолиятини меъёрга келтиради ва қон томирларига камроқ зарар етказади. Олимларнинг фикрича, ҳаммаси зайтун ёғида кўп бўлган олеин кислотаси билан боғлиқ — у яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.
Қаҳва
Кофеин ҳатто астма аломатларини енгиллаштиришга ёрдам беради (лекин, албатта, дори каби самарали эмас). Шунинг учун бурун оқиши, шамоллаш ёки аллергия бўлса, кунни бир финжон қаҳва билан бошлаш тавсия этилади.
Лосось
Умуман олганда, ҳар қандай ёғли балиқ тури омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, бу ўпкада яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради ва бактериялар билан ҳам кураша олади.
Кўк чой
Кўк чойда кўп бўлган антиоксидантлар организмни тинчлантиради, яллиғланишни камайтиради ва тузалишга ёрдам беради. Энг муҳими, кўк чой таркибида кварцетин кўп. Бу аллергия белгиларини келтириб чиқарадиган гистамин ва бошқа яллиғланиш секинлаштиради, деган маънони англатади. Шундай қилиб, бурун оқиши аллергия туфайли келиб чиқса, кўк чой сизга керак бўлади.
Қовоқ ва зиғир уруғи
Кашандалар ва шаҳар аҳолиси тез-тез шамоллайди — улар мунтазам равишда уруғ истеъмол қилиши керак. Қовоқ ва зиғир уруғлари магнийга бой бўлиб, нафас йўллари мушакларини бўшаштиришга ёрдам беради ва яллиғланишни камайтиради.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг