15:16 / 13.12.2023
332

Ақл тиш нима учун керак?

Ақл тиш нима учун керак?

Ақл тишлари жағнинг энг орқа қисмидан чиқади. Одатда ақл тишлар 17 ёшдан 25 ёшгача оралиқда пайдо бўлади. Бироқ, ҳаммада ҳам тўртта ақл тиши чиқмаслиги мумкин.

Кўпчилик айнан шу ақл тишлардан азият чекишади ва ҳатто қанчалик азобли бўлмасин олдириб қутулишади. Шундай экан, яъни ақл тишлар жуда кўп ноқулайлик туғдираркан улар бизга нимага керак? Яъни унинг вазифаси нима?

Бир неча миллион йил аввал инсон аждодларининг тишлари ва жағлари замонавий одамларга қараганда каттароқ бўлган.

Олимларнинг фикрича, ўша пайтлари инсон истеъмол қиладиган озиқ-овқат туфайли кучли тиш ва жағларга муҳтож эди. Бу ўсимликлар, хом гўшт, қаттиқ сабзавотлар. Яъни ақл тиш ўша пайт одамлари учун жуда муҳим бўлган. Ҳозир одамларнинг таомлари аввалгидан анча юмшоқроқ. Шунинг учун замонавий одамларнинг жағлари кичикроқ ва юзи текисроқ.

Бугунги кунда одамларнинг тахминан 25 фоизида камида битта ақл тиши йўқ. Яъни, умуман шаклланмаган. Баъзан, бўш жой етишмаслиги туфайли, ақл тишлари жағ суяги ичига ёпишиб қолиши мумкин. Натижада, улар фақат қисман кесилади. Бундай ҳолда, одамлар оғриқ, тиш ва илдизларининг ёрилиши, милкнинг яллиғланишидан азоб чекиши мумкин, шунинг учун бундай тишлар охир-оқибат олиб ташланади.

Одамлардан ташқари, маймунлар, гориллалар ва шимпанзеларнинг ҳам ақл тишлари бор.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ақл тиш нима учун керак?