Фото: Shutterstock/Fotodom.ru
Агар бош оғриғи тез-тез такрорланиб турса, албатта бунинг сабабини излаш керак. Бош оғриғига чидаш ёки оғриқ қолдирувчи воситалар билан даволаш имкон қадар тавсия этилмайди. Соғлиғингиз билан боғлиқ муаммоларни эътиборсиз қолдирманг. Танангиз бош оғриғи орқали бошқа жиддий касалликлар ҳақида сигнал бераётган бўлиши мумкин.
Тез-тез бош оғришининг сабаблари:
- доимий стресс ҳолати, маънавий ва жисмоний толиқиш;
- кам уйқу;
- гормонал номутаносибликлар. Масалан, ҳомиладорлик пайтида ёки менопауза пайтида тана бутунлай қайта тикланганда пайдо бўлиши мумкин;
- кўз толиқиши. Бунда компьютер олдида кўп ўтириш, 3D фильмларни томоша қилиш;
- дори воситаларини узоқ муддат қабул қилганда. Бундай ҳолларда дориларни қабул қилишни тўхтатгандан кейин яна икки ҳафтагача давом этиши мумкин;
- бошдаги жароҳат. Шикастланиш оғир ёки енгиллигига қараб икки ҳафтадан саккиз ҳафтагача давом этиши мумкин;
- ортиқча вазн;
- менингит—бош мия ёки орқа мия яллиғланиши. Бундай ҳолда бош оғриғи кўнгил айниши ва қайт қилиш билан бирга келади;
- глаукома—кўз нервларнинг яллиғланиши. 40 ёшдан ошган одамларда бош оғриғининг умумий сабаби;
- мия саратони.
Агар бош тез-тез оғрий бошласа, нима қилиш керак? Қайси шифокорга мурожаат қилиш талаб қилинади?
Доимий бош оғриғи бўлган одам тез-тез қиладиган биринчи иш бу оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилишидир. Лекин оғриқни халқ табобати билан бартараф этиш афзалроқдир. Янги карам баргини пешонангизга қўйинг, ромашкали чой ичинг ва пешонангизни лимон ёки лаванда эфир мойи билан уқаланг. Бу бош оғриғини анча енгиллаштиради.
Фото: Shutterstock/Fotodom.ru
Агар доимий бош оғриғи бўлса, албатта шифохонага боришни унутманг. Биринчи бўлиб неврологга мурожаат қилинг, чунки кўпинча бундай оғриқлар мия ёки орқа мия билан боғлиқ муаммолар туфайли юзага келади. Шунингдек, терапевтга кўриниш ҳам тавсия этилади ва у торроқ мутахассисга йўлланма беради.
Бундай оғриқнинг сабаблари кўп бўлиши мумкин ва уларнинг аксарияти ўта жиддий. Кўп ҳолатларда оғриқ қолдирувчи дориларни истеъмол қилиш, шифокор қабулига боришни секинлаштиради.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг