06:00 / 24.01.2024
94

Совуқ об-ҳаво кўзларга қандай таъсир кўрсатади?

Совуқ об-ҳаво кўзларга қандай таъсир кўрсатади?

Фото: “Новый очаг”

Қишда нафақат ЎРВИ, грипп ва бошқа шамоллаш касалликлари кузатилиши, балки совуқ ҳаво кўз саломатлиги ва кўриш қобилиятига ҳам таъсир қилиши, бир қанча касалликларни авж олишига сабаб бўлиши мумкин.

Кўз шамоллашининг сабаби нимада?

Аслида кўз шамоллаши деган тиббий термин мавжуд эмас, аксарият ҳолларда совуқда авж оладиган асоратлар кўз шамоллаши деб аталади. Тиббиёт нуқтаи назаридан эса бу кўз юзаси атрофидаги тўқималарнинг яллиғланиши ҳисобланади. Бунга кўпинча совуқ мавсумда иммунитетнинг пасайиши ҳамда организм заифлашгани ва совуқ ургани сабаб бўлиши мумкин.

Говмижжа

Говмижжа — бактерия сабаб киприк фолликуласининг яллиғланиши. Бунда кўзнинг юқори қовоғи четида оғриқли шиш пайдо бўлади. Бир неча кундан кейин ёрилиб ундан йиринг чиқиши баъзи ҳолларда говмижжа билан бирга юқори ҳарорат кузатилиши ҳам мумкин.

Конюктивит

Конюктивит — бу кўзларни қоплаб турувчи юпқа парданинг яллиғланиши. Юпқа тўқима кўзнинг нам ва тоза бўлиб туришига ёрдам беради. Қизариш, қичишиш, ёш оқиб туриши, киприкларда ёпишқоқ юмалоқчалар ва пардачаларнинг пайдо бўлиши билан кечади.

Миозит

Кўз олмаси атрофидаги мушакларнинг яллиғланиши билан кечадиган миозит кўпинча совуқ уриши ва ЎРВИ билан касаллангандан кейин кузатилади, аммо асосий сабаб аутоиммун жараён ҳисобланади. Унда кўз ҳаракатланганда оғриқ, дискомфорт ва шиш ҳам кузатилиши мумкин.

Блефарит

Бактерия келтириб чиқариши ёки аллергия боис кузатилиши мумкин бўлган қовоқ яллиғланишига қовоқ териси микрофлорасининг фаоллашиши ва демодекоз бактерияси сабаб бўлиши мумкин. Бактериянинг мавжудлиги табиий бўлишига қарамай, иммунитетнинг пасайиши уларнинг сони кўпайишига олиб келади. Шунингдек, бир вақтни ўзида икки касалликка хос симптомлар кузатилиши, яъни қовоқ ҳамда шиллиқ қават яллиғланиши ҳам мумкин ва бу блефароконюктивит деб аталади.

Қолаверса, кўзда оғриқ ва шунга ўхшаш симптомлар ЎРВИ ҳамда организмнинг заифлашиши сабаб кузатилиши мумкинлиги боис ҳам бундай аломатлар кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Нима қилиш керак?

Симптомлар кузатилганда таъкидланганидек мутахассис қабулига ёзилиш ва маслаҳатлашиш керак. Иммунитетни кўтариш ва организмнинг касалликдан ҳимоя қила олиниши учун куч ва қувватга тўла бўлишига эътибор қаратиш керак. Маҳаллий муолажалар масалан, кўзга томчили дори томизиш билан яхши натижага эришиб бўлмаслик мумкин.

Шунингдек, ўзбошимчалик билан даволанишга ҳаракат қилмаслик ва билар-билмас дори воситаларидан фойдаланмаслик керак, акс ҳолда бундан ҳам жиддийроқ касалликка олиб келади. Халқ табобати билан ҳам даволаш тавсия қилинмайди. Сизга кимдир тавсия қилган сўлак, микробларни кўпайтириши, иссиқ тухум эса касалликни даволаш эмас уни ривожланиб кетишига олиб келиши мумкин.

Касалликни олдини олиш учун иммунитетни мустаҳкамлаш, жисмоний фаол бўлиш, тоза ҳаводан тўйиб нафас олиш, таомнома ва уйқуга эътиборли бўлиш керак. Бундан ташқари қўшимча витаминлар истеъмол қилиш ва зарарли одатлардан ҳам воз кечиш керак.

Қуёш ҳам кўз учун зарарли бўлиши мумкин. Унинг ултрабинафша нурлари кўришга салбий таъсир қилиши бу эса макулодистрофия, яъни кўриш қобилиятининг ёмонлашишига олиб келади. Шу сабаб ҳам қуёш нурларидан ҳимоя қиладиган кўзойнак тақиш, уни тўғри ва сифатлисини танлашни билиш керак. Шунчаки шишаси қора кўзойнак билан қуёш нурларидан ҳимояланиб бўлмайди. Қоронғилик кўзни “алдайди” ва оқибатда кўз қорачиғи яна ҳам катталашиб кўпроқ ултрабинафша нурларини ўтказади. Шуни инобатга олган ҳолда кўзойнак борасида аксессуар сифатида эмас, кўз саломатлиги учун муҳим бўлган ҳимоя воситаси сифатида танлов қилиш керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Совуқ об-ҳаво кўзларга қандай таъсир кўрсатади?