Испаниядаги Барселона Глобал Саломатлик Институти (ISGlobal) олимлари эрталабки соат саккиздан олдин нонушта қилиш қандли диабетга чалиниш хавфини 59 фоизга камайтиришини айтди. Тадқиқот натижалари International Journal of Epidemiology нашрида чоп этилди.
Тадқиқотда 103 312 нафар катталар кўнгилли равишда иштирок этди, уларнинг аксарияти (79%) аёллар эди. Улар ўзларининг кундалик тартиби, овқатланиш ва ҳаракатланиш одатларини тасвирлаб беришди, шунингдек, тадқиқотдан олдин уч кун давомида нима еб-ичганликлари ҳақида маълумот беришди. Кейин иштирокчиларни кузатиш босқичи бошланди, у тахминан етти йил давом этди.
Тадқиқот давомида 2-тоифа диабетнинг 963 та янги ҳолати қайд этилди. Эрталаб соат тўққиздан кейин мунтазам равишда нонушта қилган одамлар орасида ушбу касалликнинг тарқалиши сезиларли даражада юқори бўлган. Эҳтимол, ҳақиқат шундаки, уйғонганидан кейин овқатланиш зарурати инсоннинг сиркадиялик ритмлари билан боғлиқ. Бу кун ва туннинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган турли хил биологик жараёнлар интенсивлигидаги циклик тебранишлардир.
Ушбу биоритмларнинг бузилиши (нонушта этишмаслиги) организмдаги глюкоза, инсулин ва липидлар даражасини ёмон назорат қилишга олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
АҚШ Сенати Украинанинг қарзидан кечишга қарши резолюцияни маъқулламади