Фото: Cosmopolitan
Аёллар саломатлиги ва гўзаллигида тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга экани барчага аён. Шундай экан, бугун биз тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилайдиган ҳамда эрта қаришдан ҳимоя қиладиган 3 муҳим маҳсулот ҳақида сўз юритамиз.
Жигар ва тил
Бугунги кунда репродуктив ёшдаги аёллар кўп дуч келадиган муаммолардан бири – темир танқислиги анемиясидир. Ушбу касаллик организмда темир етишмаслигига олиб келади, натижада тирноқлар мўртлашади, сочлар жилосини йўқотиб, сийраклашади, тери ранги оқариб кетади.
Жигар ва тил таркибида махсус модда – гем мавжуд бўлиб, у темир атоми билан боғланган, протопорфирин IX молекуласи ҳисобланади. Шунинг учун мол гўшти, ёки товуқ жигарини, шунингдек, мол тилини мунтазам овқатланиш рационига киритиш камқонлик касаллигининг олдини олади.
Карам маҳсулотлари
Брокколи, оқ карам, гулкарам, шунингдек, брюссел карами таркибида B гуруҳи витаминлари юқори бўлган сабзавотлар ҳисобланади. Мазкур витаминлар айниқса асаб тизими учун фойдалидир. Шунингдек, карам иммунитетни мустаҳкамловчи хусусиятга эга бўлиб, кўкрак бези саратони ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.
Сабзи
Қизил сабзи аёлларнинг ёшлиги ва гўзаллигини сақлашга ёрдам берадиган витаминларга бой маҳсулот бўлиб, улардан энг муҳими – витамин E қариш жараёнини секинлаштиради ва ҳомиладорлар учун фойдалидир. Ҳафта мобайнида ичилган бир стакан сабзи шарбати инфаркт ва инсультнинг олдини олишда яхши профилактика бўла олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Хитойда криптовалютада пора олган амалдор коммунистик партиядан ўчирилди