Фото: “Новий очаг”
Бугун ён-атрофга назар солсангиз, кўпчилик инсонларнинг қулоқчинда мусиқа ёки аудиокитоб тинглаб кетаётганига кўзингиз тушади. Бу яхши, албатта. Аммо ҳар нарсанинг фойдали томони бўлгани каби зарари ҳам йўқ эмас. Айниқса, қулоқчиндан нотўғри ва узоқ вақт фойдаланиш саломатлик учун хатарлидир, деб ёзади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Соғлом қулоқ аниқлай оладиган энг паст товуш 10-15 децибел, меъёрий эшитишнинг энг юқори даражаси 25 децибелни ташкил этади, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимова. — Инсон қичқирганда овоз баландлиги 60-65 децибелга етиб, бу аллақачон безовталикка олиб келади. 90 дБ ёки ундан юқори товушлар эса саломатлик учун хавфли.
Шундан келиб чиқсак, қулоқчин орқали 100-120 децибел ўлчамдаги мусиқа ёки аудиокитобни тинглаш эшитиш қобилияти учун чинакам синовдир.
Дурдона Алимова
Фото: ССВ матбуот хизмати
Инсоннинг қулоғи ташқи, ўрта ва ички қисмлардан иборат. Ташқи қулоқ атрофдан келаётган тўлқинларни қабул қилиб, ноғора пардасига узатиб беради. Унинг орқа қисмида учта қулоқ суякчаси бўлиб, баланд товуш таъсирида уларда толиқиш пайдо бўлади ва бош мияга узатилаётган тўлқинларнинг кучли зарбидан эшитиш пасайиб боради.
Сабаби инсон қулоғи фақат қисқа муддатли баланд товушлардан ҳимоя қилиб, узоқ муддатли шовқин таъсирида унинг ички қисми бош мияга товушли хабарларни етказолмайди. Оқибатда эшитишда муаммолар кузатилиб, ҳатто, унинг йўқотилишига олиб келиши мумкин.Шунингдек, қулоқчинлардан мунтазам ва узоқ муддат фойдаланиш бош оғриғи, хотира сусайиши, асабийлик, уйқусизлик, бош айланиши каби муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Натижада мия томирларидаги спазмлар қон босимининг ошишига олиб келади. Шу билан бирга, уларни тез-тез ишлатиш туфайли қулоқларда мум йиғилиб, тиқинлар ҳосил қилади.
Қулоқчин орқали мусиқа тинглаш, айниқса, болалар учун жуда хавфли. Сабаби улар эрталабдан кечгача бу мосламани тақиб, исталган овоз баландлигини ўрнатишлари мумкин. Шу боис 10-12 ёшгача бўлган ўғил-қизларга бундай эшитиш воситасида мусиқа тинглаш тавсия этилмайди.
Катталар эса ушбу мосламадан фойдаланганда овоз баландлигини диққат билан назорат қилиши керак. Эшитиш воситаларидан келадиган овоз қабул қилинадиган даражада ёки йўқлигини билиш учун бир неча сўзни баланд товушда айтиш лозим. Агар овоз эшитилмаса, демак товушни пасайтириш зарур.
Қолаверса, атрофдагиларга мусиқа эшитилмаслиги керак. Агар одамлар билан мулоқотда бақириб гапириш бошланса, бу овоз баландлигидан дарак беради. Шунингдек, эшитиш воситасидан кунига 1,5 соатдан ортиқ фойдаланиш тавсия этилмайди. Товушни эса 60 фоиздан оширмаслик лозим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди