15:14 / 19.02.2024
62

Чанг зарралари гормонал муаммоларни келтириб чиқариши аниқланди

Чанг зарралари гормонал муаммоларни келтириб чиқариши аниқланди
Чанг зарралари турли касалликлар ривожланиши, хусусан, қалқонсимон без гормонларида бузилишларга олиб келадиган зарарли кимёвий моддалар бўлиши аниқланди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Биз саратонни енгамиз!” портали шифокорлари хабар берди.

Фото: Гас-квас
Шунингдек, турли тиббиёт институтлари мутахассислари чанг намуналари устида метаанализлар олиб борди ва инсон организми учун хавфли кимёвий моддаларни аниқлади. Таҳлилларга кўра, зарарли моддалар рўйхатида DЕHP — фталатларнинг хавфли синфига мансуб кислота биринчи ўриндадир. Ундан кейин феноллар ва ёнғинга қарши кимёвий моддалар ўрин олган.

Турли маҳсулотлар таркибидаги кимёвий зарралар ҳавога тарқалади ва чангга айланиб, ерга тушади. Бундай ҳаводан нафас олиш, айниқса, ёш болалар учун хавфлидир.

Фталат кислоталар — амалий жиҳатдан сувда эримайдиган кристалл моддалар. Улар танадаги гормонлар ишлаб чиқарилишига салбий таъсир қилади, жумладан, IQ даражасининг пасайишига, болаларда нафас олиш муаммоларига, эндокрин, репродуктив тизимларда жиддий бузилишларга олиб келиши мумкин.

Фото: mykaleidoscope
Потенциал хавфни камайтириш учун уйда чангларни артиш, гигиенага риоя қилиш, чанг сақлайдиган текстиль маҳсулотлар (парда, ковролан, юмшоқ ўйинчоқ, декоратив ёстиқлар) дан иложи борича камроқ фойдаланиш, болалар хонасида намлик даражаси юқори бўлишини таъминлаш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Чанг зарралари гормонал муаммоларни келтириб чиқариши аниқланди